Дастлабки синов белгилашда иш берувчининг ТОП-5 хатолари
Ишга қабул қилишда дастлабки синов иш берувчига ходим ўзига топширилган ишга лаёқатлилигини текшириш имконини беради. Шунингдек - натижа қониқарсиз бўлганда уни соддалаштирилган тартибда ишдан бўшатиш
. Бунда дастлабки синов нафақат шартлашилиши, балки у тўғри расмийлаштирилиши лозим.
Дастлабки синов белгилашда иш берувчининг энг кенг тарқалган хатолари ҳақида buxgalter.uz га «Норма»нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА гапириб берди:
1-хато. Иш берувчи шахсни дастлабки синовга меҳнат шартномаси тузмаган ҳолда қабул қилади
МКнинг 84-моддаси 2-қисмига асосан дастлабки синов тўғрисидаги шарт меҳнат шартномасида шартлашилиши керак. Бироқ ҳатто шахс ишга тегишли расмийлаштиришсиз қабул қилинган тақдирда ҳам бу иш берувчини ҳеч қандай тарзда “қутқармайди” . Ахир ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган ҳисобланади. Ва ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган ходим оқибатда дастлабки синов шарти билан меҳнат...
