Агар ходимда паспорт эмас, балки ID-карта бўлса, ЯММТда қандай акс эттирилади

preview

Ходимни ишга ID-карта билан қабул қилиш ЯММТ тизимида қандай расмийлаштирилади? Агар ишлаётган ходим биометрик паспортини ID-картага алмаштирган бўлса, қандай йўл тутиш лозим? ЯММТ билан ишлашнинг ушбу ва бошқа долзарб масалаларини (шу жумладан энг тарқалган хатоларни) ЯММТ ИДАК дирекцияси мутахассислари тушунтиришди. Buxgalter.uz ушбу жавобларни ўзининг шарҳида умумлаштирди:

1. Янги ходимни ID-карта билан ишга қабул қилишни расмийлаштириш учун картанинг серияси ва рақами, шунингдек ЖШШИР рақамини киритинг. Ушбу маълумотлар  ID-картанинг юз тарафида мавжуд.

Манбага қаранг.


2. Тизимда биометрик паспорт билан расмийлаштирилган ходимлар ҳозирча тизимда биометрик паспорт маълумотлари билан қоладилар.

Манбага қаранг.


3. Ходимни ЯММТ тизимида ярим ставкага расмийлаштирган ҳолда кадрлар хизмати ходимлари кўпинча 0,05 қийматини танлаган ҳолда хатога йўл қўйишади. Аслида бундай ҳолда 0,50 қийматини танлаш зарур. Иллюстрацияни бу ерда кўринг.

Манбага қаранг.


4. Таркибий тузилмалар назарда тутилмаган корхоналарнинг кадрлар хизмати ходимлари лавозимлар бўйича бўлимларни ташкил этган ҳолда кўпинча хатога йўл қўйишади. Масалан, «Директор», «Педагоглар», «Юрист».   Бундай қилиш мумкин эмас!

Агар ташкилотнинг штат жадвали бўйича (ташкилот тузилмасида) бўлимлар (бўлинмалар) назарда тутилмаган бўлса, тизимда бўлимларни ташкил этиш лозим эмас. Ҳар гал “Бўлинмасиз” бандини танлаган ҳолда фақат янги иш ўринларини яратинг. Иллюстрацияни бу ерда кўринг.

Манбага қаранг.


Қуйидаги телефон (71) 200-70-30 орқали ёки Телеграм-каналида қўшимча маълумот олиш мумкин.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

ЯММТ ЯММТ ЯММТ /ru/publish/doc/text175535_agar_hodimda_pasport_emas_balki_id-karta_bulsa_yammtda_qanday_aks_ettiriladi1