Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Ташкилот тузилмасидаги ўзгаришларни ходимларни ишдан бўшатмай туриб, ЯММТда қандай акс эттириш керак
Ташкилотни қайта ташкил этиш, кенгайтириш ва бошқа ташкилий ўзгаришларда унинг бўлинмалари (бўлимлар)нинг номлари ўзгариши мумкин. Шу пайтгача ушбу вазифани ЯММТда ҳал қилиш учун ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларини тугатиш ва қайтадан расмийлаштириш керак эди. Ниҳоят ЯММТ дирекцияси тизим функционалидаги ўзгаришлар ҳақида эълон қилди. Энди ҳеч кимни ишдан бўшатиш керак бўлмайди! Buxgalter.uz вазиятга аниқлик киритди.
Бўлим номини таҳрир қилишга мўлжалланган функция асосий функционалга қўшилди (қаранг: стрелка бўйича иллюстрацияда).
Бўлим номини ўзгартирганингиздан сўнг, унинг ходимлари электрон меҳнат дафтарчаларида автоматик равишда бўлим қайта номланганлиги ҳақида янги ёзув пайдо бўлади.
- Бухгалтерлар корхонани қайта ташкил этиш тўғрисида нималарни билиши керак;
- Қўшилиш шаклидаги қайта ташкил этишни қандай амалга ошириш мумкин;
- Бирлашиш шаклидаги қайта ташкил этишни қандай ўтказиш мумкин;
- Бўлиниш шаклидаги қайта ташкил этишни қандай ўтказиш мумкин;
- Ажралиб чиқиш шаклидаги қайта ташкил этишни қандай ўтказиш мумкин;
- ЯММТ: ташкилотдаги таркибий ўзгаришлар қандай акс эттирилади;
- Ташкилот қайта ташкил этилганда ЯММТда меҳнат муносабатлари қандай расмийлаштирилади.