Компанияда ходимларнинг вакиллик органи бўлиши зарурми
Ташкилотда бундай орган бўлиши зарурми? Агар шундай бўлса, бу касаба уюшмаси бўлиши лозимми? Бундай орган мавжуд бўлмаганлиги учун иш берувчи жавобгарликка тортилиши мумкинми?
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан «Норма» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:
– Ходимларнинг вакиллик органи (ВО) – касаба уюшмаси бўлиши шарт эмас. Бу, масалан, Меҳнат жамоаси кенгаши ҳам бўлиши мумкин .
Бундай органни тузиш ходимларнинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи ҳисобланади. Яъни ташкилотда вакиллик органи тузилиши ёки тузилмаслиги мумкин. Бундай орган мавжуд бўлмаганда, иш берувчи жавобгарликка тортилмайди.
Бироқ, бошқа томондан қараганда, ташкилотда бундай орган бўлгани мақбул ҳисобланади. У ходимларга ҳуқуқ ва манфаатларини тақдим этиш ва ҳимоя қилиш, иш берувчига эса корхонанинг айрим локал ҳужжатларини (таътиллар жадвали, ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқалар) қонунийлаштириш учун зарурдир.
Таътиллар жадвали ва ички меҳнат тартиби қоидалари (ИМТҚ) ташкилотнинг зарурий локал ҳужжатлари ҳисобланади. ИМТҚ, бошқа ҳужжатлар қатори, меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузиш ҳолатлари рўйхатини белгилайди, ушбу ҳуқуқбузарликлар учун ходимни МКнинг 100-моддаси 2-қисми 4-банди бўйича ишдан бўшатиш...
