Байрамнинг корхона раҳбари буйруғи билан бошқа кунга кўчирилиши
Корхона директори байрам (ишланмайдиган) кунини (сешанба) иш ҳафтасининг охирги кунига (жума) кўчирган ҳолда барча ходимлар сешанба куни ишга чиқиши ҳақида буйруқ имзолади. Иш берувчининг бу ҳаракати қонунийми?
Йўқ, иш берувчининг ҳаракатлари қонунга зид. Байрам кунлари Меҳнат кодексининг 131-моддасида белгилаб қўйилган ва иш берувчига уларни кўчириш ҳуқуқи берилмаган. Шунинг учун иш берувчининг ходимларни сешанба куни ишга жалб қилиш тўғрисидаги кўрсатмаси уларни ишланмайдиган кунда ишга жалб қилиш сифатида баҳоланади.
Иш берувчи ходимлардан уларнинг розилигини олиши ва МКнинг 132, 228, 245 ва 220-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган бошқа талабларни бажариши керак эди. Корхона раҳбари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун МЖтКнинг 49-моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилиши ва жарима тўлаши мумкин.
Шунингдек, иш берувчи сешанба кунидаги иш куни учун белгиланган маош ёки нархлардан (меҳнатга ишбай шаклда ҳақ тўланганда) икки ҳисса миқдорда ҳақ тўлаши керак.
- 2022 йилда Мустақиллик байрами нишонланадиган кунларда қандай дам оламиз
- 2023 йилда 5 кунлик иш ҳафтаси учун «Рўза ҳайит»да дам олиш кўчириладими
- 2022 йил июль байрамлари бўйича ТОП-10 энг “қайноқ” саволлар
- Байрам якшанба кунига тўғри келса, жума кунидаги иш куни қисқартирилиши керакми
- Қисқартирилган иш вақти белгиланган ходимлар учун байрам арафасидаги иш куни