Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Чет эл фуқароси ID–карта тақдим этганда my.mehnat.uz сайтига ўзгартиришлар киритиш тартиби
Ходим – бошқа давлат фуқароси (ёки фуқаролиги бўлмаган шахс) 2020 йилда my.mehnat.uz сайтида СТИР бўйича рўйхатдан ўтган. 2021 йилда у ID картасини олди. ЯММТ ИДАК мутахассиси Зарнигор АБДУРАҲМОНОВА kadrovik.uz илтимосига кўра кадрлар бўлими ходими my.mehnat.uz сайтига ўзгартиришларни қандай киритишини тушунтириб берди:
– Биринчи навбатда, ID-картани олишда ходимнинг ЖШШИРи ўзгарган ёки ўзгармаганлигига эътибор беринг.
Агар ЖШШИР ўзгармаган бўлса, “Ходим янги ID карта олган бўлса ёки рўйхатдан ўтиш манзилини ўзгартирса my.mehnat.uz сайтидаги маълумотларни қандай ўзгартириш мумкин” деб номланган йўриқномада таърифланганидек “Маълумотларни янгилаш” функциясидан фойдаланишингиз мумкин. Бунда ID–карта серияси ва рақамини албатта киритинг.
Агар ЖШШИР ўзгарган бўлса, ёрдам учун ЯММТ дирекциясига мурожаат қилинг, бизнинг мутахассисларимиз керакли техник ёрдамни тақдим этадилар.
Қўшимча маълумот ёки техник ёрдамни Телеграмм орқали ёки (71) 200-70-30 телефон орқали олишингиз мумкин”.