Дам олиш кунларида ишлаш учун тўлов
Тармоқ жамоа шартномасига мувофиқ дам олиш ва байрам кунларидаги иш учун камида уч ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Бироқ, корхоналардан бирида тузилган жамоа шартномасида мазкур тўлов камида икки ҳисса миқдорида тўланади. Ташкилот қайси локал ҳужжат меъёрларини қўллаши зарур?
Мазкур ҳолатда тармоқ жамоа келишувининг меъёрларини қўллаш лозим, чунки улар мазкур соҳадаги ходимлар шароитини яхшилайди (Меҳнат кодексининг 5-моддаси).
- Ходимни сменалар ўртасидаги дам олиш даврида ўқитиш
- Ходимга хизмат сафаридаги дам олиш ва байрам кунлари учун отгул бериладими
- Ходим кейинчалик ишлаб бериш шарти билан дам олиш куни олиши мумкинми
- Ходимга байрам кунида ишлагани учун бошқа дам олиш куни берилса, унга ҳақ тўланадими
- Қўриқчи «икки кунда бир» режимида ишлаши мумкинми