Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Касаба уюшмаси қўмитаси аъзосига ҳайфсан – фақат меҳнат органи орқали
Директор референт ишга кеч қолгани учун унга ҳайфсан эълон қилишга қарор қилди. Референт – ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси аъзоси, компания юристи интизомий жазо чорасини қўллаш учун маҳаллий меҳнат органининг розилигини олишга тўғри келишини айтмоқда. Шу тўғрими?
– Ҳақиқатан ҳам, МК 25-моддасига мувофиқ, вакиллик органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга интизомий жазо беришга маҳаллий меҳнат органининг олдиндан розилигини олмасдан туриб йўл қўйилмайди. «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонуннинг 17-м. ҳам шундай дейилган.
Яъни кўриб чиқилаётган мисолда референтга қонуний равишда ҳайфсан эълон қилиш учун иш берувчи аввал маҳаллий меҳнат органининг розилигини ва ташкилот касаба уюшмаси қўмитасининг розилигини олиши керак. Бунинг учун уларга ёзма равишда мурожаат қилиши зарур. Ижобий жавобларни олгач, уларга асосланиб интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштириш мумкин. Интизомий жавобгарликка тортиш тартиби МК 181–183-м.м. белгиланган.
Бундан ташқари, касаба уюшмаси қўмитаси аъзоларини ушбу касаба уюшмаси органи (касаба уюшмаси қўмитаси раисини эса, бундан ташқари, – тегишли касаба уюшмалари бирлашмасининг розилиги билан) ва маҳаллий меҳнат органининг розилигисиз ишдан бўшата ҳам олмайсиз .