Иш берувчи ходимларга иш ҳақини ойда бир марта тўлайди

preview

Корхона ходимларга бўнак тўламайди. Нима учун бу нотўғри ҳисобланади? Бу қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

 

– Амалиётда ходимларнинг барчаси ҳам бўнакни албатта олишни истамайди. Бироқ МК 161-м. 1-қ. мувофиқ, иш ҳақи ойда камида 2 марта тўланиши керак.

 

Иш берувчи учун оқибатлар

Бўнак тўламаганлик учун ташкилотнинг мансабдор шахси МЖТКнинг 49-м. бўйича маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Ушбу моддада 5–10 БҲМ миқдорида жарима назарда тутилган.

Меҳнат органи иш берувчига иш ҳақини ҳар ярим ойда бир мартадан кам тўламаслик талаб қилинган кўрсатма бериши мумкин.

 

Хатони тузатиш тартиби

Жамоа шартномаси ёки бошқа локал ҳужжатда иш ҳақи тўлаш муддатлари ҳар ярим ойда бир 1 мартадан кам эмас деб белгиланг  ва ходим аксини сўраса ҳам, ушбу нормага амал қилинг.