Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Ходимнинг меҳнат шароитларини ўзгартириш
Меҳнат шароитларини ўзгартириш ёки уни вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги аризасини, бунинг учун узрли сабаблар ва корхонада бундай имконият мавжуд бўлса, қаноатлантиришингиз мумкин.
Бироқ қуйидаги ҳолларда меҳнат шартларини ўзгартиришга мажбурсиз:
1) ходим соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга муҳтож бўлса. Тиббий хулоса ходимнинг илтимосини қаноатлантириш учун асос бўлади.
Ходимни вақтинча ёки муддатини чекламай бошқа ишга ўтказинг. Бундай ишга камроқ ҳақ тўланадиган бўлса, 2 ҳафта мобайнида унинг аввалги ўртача ойлик иш ҳақини сақлаб қолинг ;
Иш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилганлиги муносабати билан вақтинча камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказилган бўлса, ходимга аввалги иш ҳақи билан янги ишда оладиган иш ҳақи ўртасидаги фарқни тўланг. Фарқни ходимнинг меҳнат қобилияти тиклангунга қадар ёки ногиронлиги белгилангунга қадар тўланг .
2) ходимнинг ногиронлиги бўлганда – ТМЭК тавсиясига кўра нотўлиқ иш кунига ўтказиш, ишлаб-чиқариш юкини камайтириш ва ҳ.к.
3) ҳомиладор аёлларга. Улар учун тўлиқсиз иш куни ёки ҳафтаси тайинланг . Тиббий хулосага кўра ишлаб чиқариш меъёрлари/ хизматларини камайтиринг ёки ноқулай иш омиллари бўлмаган бошқа ишга вақтинчалик ўтказинг.Ўтказиш вақтида аввалги вазифасидаги ўртача маошини сақланг . Иш бериш масаласи ҳал этилгунга қадар, барча иш кунлари учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этинг .
4) агар сизнинг ташкилотингиз бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган бўлса–3 ёшга тўлмаган болалари бор аёллар учун иш вақти давомийлигини ҳафтасига 35 соатдан кўп бўлмаган миқдорда белгиланг ;
5) икки ёшга тўлмаган болалари бор аёллар учун. Аввалги ишини бажариши мумкин бўлмаган ҳолатда, енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларидан холи бўлганишга ўтказинг.Фарзанди икки ёшга тўлгунга қадар аввалги вазифасидаги ўртача иш ҳақи миқдорини сақлаб қолинг;
6) ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларга ва шунингдек, қарамоғидаоиланинг бемор аъзоси бўлганлар учун( тиббий хулосага асосан), уларнинг илтимосига кўра тўлиқсиз иш куни ёки иш ҳафтаси тайинланг ва пропорционал ишлаган вақтига биноаниш ҳақи тўланг ;
7) ишни ОЎЮ ёки ЎМЎЮда ўқиш билан биргаликда олиб борувчи шахслар учун диплом лойиҳасини бажариш ёки битирув имтиҳонларидан олдинги ўн ўқув ойи давомидаиш вақтини қисқартиринг.Олти кунлик иш ҳафтаси бўлганда ўртача иш ҳақи сақлаганҳолда ҳафтада бир кун ишдан озод этилади ва беш кунлик бўлганда эса ишдан озод этиладиган кунлар миқдори эса иш сменасининг давомийлигига қараб ўзгаради. Ишдан озод этиладиган соатлар миқдори сақланиб қолади .
8) жамоа шартомаси ва бошқа локал далолатномаларга ёки меҳнат шартномасига мувофиқ асос мавжуд бўлганида .
Бошқа ҳолатларда ходимнинг талабини қондириш ёки қондирмаслик масаласини – ўз ихтиёрингиз ва меҳнат жамоаси имкониятлари даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳал қилинг.
Агар хизматчи меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақида ёзма ариза берган бўлса , ундасабабикўрсатилганми ёки йўқми аниқланг ва тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этинг . Масалан:тиббий хулоса, ТМЭК тавсияси, қарамоғида оиланинг бемор аъзосиниборлиги ҳақида маълумотнома, гўдакнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва б.қ.Агар ҳужжатлар йўқ ёки сохта бўлса талабни рад этинг.
Ариза юзасидан қарорни 3- кунлик муддат ичида , ариза топширилган календарь куннинг эртасидан бошлаб қабул қилинг . Ариза топширилган кун ходимлар бўлими, қабулхона котиби ёки бошқа масъул шахсга топширилган, муҳр ва имзо билан тасдиқланган санадан ҳисобланади.
3-кунлик муддат календарь кунлардан ҳисобланади.Унга корхона учун иш куни бўлмаган кунлар ҳам киради . Аммоагармуддатнинг сўнгги куни иш куни бўлмаган кунга тўғри келса, унинг тугаш куни навбатдаги биринчи иш куни ҳисобланади .
Ариза талаблари қондирилганда – меҳнат шартномаси шартлари ўзгартирилганлиги ҳақида келишув ва буйруқ расмийлаштиринг.Агар ўзгартирилаётган шартлар шартномада аввалдан келишилмаган, балки бошқа далолатномалар асосида қўлланаётган бўлса –унда фақат буйруқ чиқаринг . Зарурат бўлганида локал далолатномаларни ўзгартиринг.Янги ўзгаришларни кучга кириш муддатини кўрсатинг.Ходимтаништирилганидан сўнгбуйруқ остига имзосини қўйдириб олинг.
Мисоллар
1. Спорт секциясидаги машғулотлар сабабли қўриқчи уни бошқа сменага ўтказиш ҳақида ариза билан мурожаат этди.Иш берувчи унинг аризасини қондирди. Меҳнат шартномалари тузилганда қўриқлаш хизмати ходимлари билан навбатчилик вақти аниқ белгиланмайди.Қўриқчилар навбатчилиги иш берувчининг буйруғи билан тайинланади.Қўриқчилик навбатини ўзгартириш, буйруқ орқали меҳнат шартномасини ўзгартирмаган ҳолда амалга оширилади.
2. Ҳисобчииш вақтини ўзгартириш ҳақидаги ариза билан мурожаат этди: соат 13-00 дан 15-00 гача танаффус, ишнинг тугаш вақти 19-00. Директор буйруғи билан иш кунининг бошланиши ва тугаши барча ходимлар учун соат 9-00дан 18-00гача белгиланган.Тушлик учун танаффус соат 13-00 дан 14-00 гача. Ҳисобчида узрли сабаб мавжуд.Унинг кекса ва кундалик парваришга муҳтож бемор онасига қараш зарурати бор.Ходим тиббий маълумотнома тақдим этди.Меҳнат шартини ўзгартириш ҳақидаги буйруқ, меҳнат шартномасини ўзгартирмаган ҳолда ходимнинг аризаси ва тиббий маълумотнома асосида чиқарилади .
Агар сизходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги илтимосини рад этмоқчи бўлсангиз, рад этилиш сабабини унга ёзма шаклда маълум қилинг . Намунага қаранг.