Меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузган ходимни ишдан бўшатиш тартиби
Тавсияда:
– меҳнат шартномасини бекор қилиш шартлари;
– меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштириш.
Ходим интизомий жазо қўлланган муддат мобайнида узрли сабабларсиз меҳнат вазифаларини такроран бузган тақдирда (меҳнат интизомига риоя қилмаганда, ўз вазифаларини тўлиқ бажармаганда, иш муддатларини бузганда ва бошқалар), уни меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги учун ишдан бўшатишингиз мумкин .
Меҳнат кодексининг 181-моддасида назарда тутилган интизомий жазо чораси ходимни ишдан бўшатиш учун асос ҳисобланади. Шу боисдан ушбу чорани қўллашнинг умумий тартиби ходимни меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун ишдан бўшатиш ҳолатида қандай бўлса, шундай белгиланади .
Меҳнат шартномасини бекор қилиш шартлари
Ходимни меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги учун ишдан бўшатиш қонуний ва асосланган бўлиши учун бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартлар мавжудлиги ҳисобга олинади :
- ходим узрли сабабларсиз меҳнат вазифаларини бажармаганлиги;
- бу вазифалар ҳақиқатдан ҳам ходим зиммасига юклатилганлиги ва меҳнат шартномаси, лавозим йўриқномаси ва бошқа ҳужжатларда белгиланганлиги;
- ходим интизомий таъсир чораси қўлланилган даврда (охирги йилда унга белгиланган жазо чораси олиб ташланмаганлиги ёки жарима тарзидаги сўндирилмаган интизомий жазо ёхуд ҳайфсан берилганда) меҳнат вазифаларини такроран бузганлиги.
Меҳнат кодексининг 183-моддасига мувофиқ интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб 1 йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Яъни, фақат энг кўп муддат белгиланган, холос. Шу боисдан иш берувчи содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда интизомий жазо чорасини янада қисқароқ муддатга, масалан, 6 ёки 9 ойга белгилаши мумкин ва ҳ.к.
Интизомий жазо қўллашнинг муайян тартиби амал қилиш муддатини ҳисобга олган ҳолда ички меҳнат тартиби қоидаларида белгиланади.

Меҳнат вазифалари мунтазам равишда бузилган деб ҳисобланиши учун ходим томонидан меҳнат вазифалари камида икки марта бузилган бўлиши керак. Дарвоқе, такрорий ножўя хатти-ҳаракат аввалги шундай хатти-ҳаракат учун қўлланилган интизомий таъсир чораларининг амал қилиш муддати тугамасдан содир этилган бўлиши лозим.
Ходим узрли сабабларсиз ишга келмаган, бунинг учун интизомий жазо қўлланилмасдан оғзаки огоҳлантириш берилган. Бир ой ўтгач ходим ишга 3 соат кечиккан ва меҳнат интизомини яна бузган. Иш берувчи Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 3-бандига кўра меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги учун ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилган.
Иш берувчи ҳақми?
– Иш берувчининг ҳаракатлари ноқонунийдир. Сабаби ходим биринчи марта содир этган ножўя хатти-ҳаракати учун интизомий жавобгарликка тортилмаган, унга нисбатан интизомий жазо қўлланилмаган ҳисобланади. Демак, унинг меҳнат вазифаларини такроран бузиш ҳолати мунтазам равишда меҳнат вазифаларини бузиш деб эътироф этилмайди. Бинобарин, ходимни Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 3-бандига кўра ишдан бўшатиш мумкин эмас.
Иш берувчи такрорий содир этилган ножўя хатти-ҳаракат учун ходимга нисбатан ҳайфсан ёки жарима тайинлаши ёхуд Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми
