Ходим раҳбарга мақбул келмаганда
Ташкилотда ишлайдиган ходим раҳбариятга мақбул келмаяпти. Бунинг устига, унинг феъл-атворидаги нобоп хусусиятлар ҳамкасблари билан можароларга сабаб бўлмоқда. Ходимнинг ишдан бўшаш нияти йўқ. Ходимни қонун ҳужжатларини бузмаган ҳолда, тинч йўл билан ишдан бўшатиш мумкинми?
– Қонун ҳужжатларида «номақбул» тушунчаси белгиланмаган. Шунингдек ишдан бўшатишда «ҳамкасбларига ёқмаяпти», «раҳбариятга мақбул эмас» деган асослар ўтмайди. Бундай ҳолатда, одатда, субъектив ва объектив муносабатлар чегараси белгилаб олиниши шарт, фақат қонунга кўра – МКда назарда тутилган асослар доирасидагина иш тутиш лозим.
Ходимнинг шахсий сифатлари меҳнат вазифаларини бажаришга халал берадиган бўлса ёки феъл-атвори меҳнат интизоми бузилишига олиб келса, фақат Меҳнат кодексида назарда тутилган асослар бўйича уни ишдан бўшатиш тўғрисида қарор қабул қилиш мумкин....
