Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий ОТМлар

preview

Ҳар йили тобора кўпроқ хорижий ОТМлар Ўзбекистон абитуриентларига олий маълумот таклиф қилмоқда. Бироқ, улардан ҳаммасининг ҳам дипломлари республика ҳудудида тан олинмайди. Kadrovik.uz хорижий ОТМлардан қайси бири аккредитациядан ўтгани ва кимнинг дипломи (материал эълон қилинган санада) Ўзбекистонда тан олинишини аниқлади:

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси Тошкент шаҳри, Тошкент, Андижон, Фарғона ва Самарқанд вилоятларидаги қатор хорижий ОТМларнинг ўқув дастурларини аккредитациядан ўтказди.

 

Тошкентда қуйидаги ОТМлар фаолият олиб бормоқда:

  • Тошкентдаги Ёджу техника институти (Жанубий Корея);
  • Aмити университети филиали (Ҳиндистон, хусусий ОТМ);
  • Тошкент Халқаро Университети;
  • Тошкентдаги Пучон университети (Жанубий Корея);
  • Тошкентдаги Инха университети (Корея Республикаси);
  • Тошкентдаги Аджу университети (Жанубий Корея);
  • Тошкентдаги Вебстер университети (Ақш);
  • Тошкентдаги Акфа университети;
  • МДХМИнинг Тошкент филиали (Россия);
  • Тошкент шаҳридаги ««МЭИ» миллий тадқиқот университети» федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали;
  • Д. И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент филиали;
  • ММФИ Миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент филиали (Россия);
  • Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент филиали (Россия);
  • Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти;
  • Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиали;
  • Тошкентдаги халқаро Вестминстер университети;
  • Тошкентдаги Tурин  политехника университети;
  • Плеханов номидаги Россия Давлат иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали.


Тошкент вилоятида
:

  • Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти;
  • Астрахань техника университетининг Тошкент вилоят филиали (Россия);
  • Москва Пўлат ва қотишмалар институтининг Олмалиқ филиали.

 

Андижон вилоятида:

  • Андижондаги Шарда университети (Ҳиндистон, хусусий ОТМ).

 

Фарғона вилоятида:

  • Фарғонадаги Корея халқаро университети;
  • Латвия Ахборот тизимлари менежменти олий мактабининг Фарғона филиали.

 

Самарқанд вилояти:

  •  Самарқанд шаҳридаги Россия давлат жисмоний тарбияспортёшлар ва туризм университети;
  • "Ипак йўли" туризм халқаро университети.

Хорижий университетларнинг аксар филиаллари (18) Тошкентда фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистоннинг саккизта вилояти (Бухоро, Жиззах, Наманган, Навоий, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё ва Хоразм) ҳозирча ўз ҳудудида хорижий ёки халқаро ОТМларнинг филиалларига эга эмас.

Эътибор беринг

Ўзбекистон ҳудудида ўқув жараёнини олиб боришга рухсат берувчи ҳужжатлари бўлмаган қуйидаги ОТМлар абитуриентларни қабул қилишда давом этмоқда:

  • Томск Давлат бошқарув тизимлари ва радиоэлектроника университети;
  • Захира офицерларининг молия, иқтисодиёт ва ҳуқуқ институти;
  • ОТ ХТМ «Тадбиркорлик олий мактаби»;
  • ОТ ХТМ «Шарқий Европа институти»;
  • ОТ НТМ «Сибирь бизнес ва ахборот технологиялари институти» ва бошқалар.