Пригодится каждому кадровику в декабре:
Собиқ ходим иш тополмаганлиги сабабли моддий ёрдам берилишини талаб қилганда
«Собиқ ходим «ишдан қисқартирилгандан» кейин 2 ой ўтгач бошқа иш тополмаганлиги сабабли ўртача ойлик иш ҳақини тўлашни талаб қилган. Ишдан бўшатилганда биз унга ишдан бўшатиш нафақасини тўлаганмиз. Унинг бундай талаби қонунийми?».
Саволга «Норма» компанияси эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:
– Ҳа, мазкур ҳолатда бундай талаб қонуний ҳисобланади.
Сизнинг собиқ ходимингиз сўраётган нарса «меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда моддий мадад бериш учун белгиланган қўшимча кафолатлар» деб аталади. Уларни тақдим этиш тартиби МКнинг 67-моддасида белгиланган.
Бундай асослар жумласига «технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги» ҳам киради.
Ходим «қисқартиришга тушганидан» кейин ишга жойлашгунига қадар аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади.
Бундай кафолатлар меҳнат шартномаси қуйидаги ҳолатларда бекор қилинган тақдирда тақдим этилади:
- янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли ;
- корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ;
- ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши сабабли ;
- шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга тикланган тақдирда ;
- корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер (бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим) билан тузилган меҳнат шартномаси мулкдорнинг алмашиши сабабли бекор қилинганлиги муносабати билан .
Собиқ ходим иш қидираётган даврда, бироқ 2 ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида унинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда ходимга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинади.
Яъни меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланган ишдан бўшатиш нафақаси ишдан бўшатилган биринчи ойда ходим учун моддий мадад ҳисобланади.
Ходим ишдан бўшатилганидан кейин 2 ой ўтгандан сўнг ишга жойлаша олмаган бўлса, у иккинчи ой учун ҳам ўртача иш ҳақини олишга ҳақли бўлади.
Ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб 30 календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунинг учун ходим маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномани тақдим этиши лозим. У бундай маълумотномани тақдим этмаган тақдирда, учинчи ой учун тўлов тўланмайди.
Моддий мадад бериш учун қўшимча кафолатлар |
Тўлов олиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжат |
Тўлов муддати |
Ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда тўланган ишдан бўшатиш нафақаси – бу биринчи ой учун тўлов |
|
Меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда |
Меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин иш қидириш даврида иккинчи ой учун ўртача ойлик иш ҳақи тўлови |
|
Меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб 3 ой ўтгач компанияда иш ҳақи тўланадиган кунда |
Меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин иш қидириш даврида учинчи ой учун ўртача ойлик иш ҳақи тўлови |
|
Меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб 3 ой ўтгач иш ҳақи тўланадиган кунда |
Қисқартиришга тушган ходимга 3 ой мобайнида мақбул келадиган иш топиб берилмаган тақдирда, у ишсиз деб эътироф этилади ва маҳаллий меҳнат органи томонидан ишсизлик нафақаси тўланади.