Ходим турли лавозимларда ишлаганида таътил кунларини ҳисоблаш тартиби

preview

«Ходим бир йил мобайнида химик лавозимидан химик-технолог лавозимига ўтказилди. Аввалги лавозимида унинг таътили 27 кунни ташкил этарди, янги лавозимда иши энди зарарли омиллар таъсири билан боғлиқ бўлмаганлиги сабабли таътил 15 кундан иборат. Йилнинг бир қисмида химик, бир қисмида химик-технолог бўлиб ишлаган давр учун унга неча кунлик таътил тақдим этилиши керак?».

 

– Агар қўшимча таътил ходимга эгаллаб турган лавозими бўйича Меҳнат кодексининг 137-моддаси асосида иш қабул қилиш пайтида тақдим этилган бўлса, зарарли омиллар таъсири билан боғлиқ бўлмаган лавозимга ўтказилганда иш берувчи ушбу қўшимча таътил кунларини янги лавозимга ўтказилган кундан бошлаб буйруғи (қарори) билан бекор қилишга ҳақли.

Агар бу кунлар меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, янги лавозимга ўтказиш бўйича меҳнат шартномасига  қўшимча келишувда бир вақтнинг ўзида бу қисмига ҳам ўзгартиришлар киритинг.      

Агар меҳнат таътилининг бир қисми эски лавозим бўйича (қўшимча кунлар билан), бир қисми эса янги лавозим бўйича  (қўшимча кунларсиз) тўғри келадиган даврлар учун берилса, таътил кунларининг умумий сонини ҳар бир давр учун алоҳида ишлаган вақтга мутаносиб равишда ҳисобланг ва натижаларни умумлаштиринг.

Масалан, ходимга дастлаб 2021 йил 1 январдан 31 декабргача бўлган иш даври учун қўшимча таътил кунлари тайинланган. Ушбу давр учун таътилнинг умумий давомийлиги 27 иш кунини ташкил қилади.

Аммо, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб бошқа лавозимга ўтказилиши туфайли қўшимча таътил кунлари бекор қилинди. Шу санадан бошлаб таътил 15 иш кунини ташкил этади.

Бундай ҳолда 2021 йил 1 январдан 1 октябргача бўлган даврда ходимга қуйидагиларни расмийлаштириш  керак:

Даврнинг қолган қисмига - 2021 йил 1 октябрдан 31 декабргача:

  • 27: 12 х 9 = 20.25 иш куни.

Жами белгиланган умумий йиллик давр учун ходимга: 

  • 15: 12 х 3 = 3.75 иш куни. 
  • 20.25 + 3.75 = 24 иш кунидан иборат таътил берилиши керак.

Ходимга янги давр учун таътилни қўшимча таътил кунларини ҳисобга олмаган ҳолда тақдим этинг.

Эслатиб ўтамиз, ташкилотларда қўшимча таътил кунлари нафақат "зарар учун", балки меҳнатга оид қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатларда ёки меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам белгиланиши мумкин .

 

Валерия ЛЯНДРЕС

«Норма» эксперти