Дам ол, азизим! - Ходимга отгул бериш тартиби

preview

"Дам олиш кунида ишга жалб қилинган бўлсам, отгул олишга ҳаққим борми? Агар тўлиқ иш куни эмас, фақат  3 соат ишлаган бўлсам, отгулнинг давомийлиги қанча бўлиши керак?".

Агар ходим бор-йўғи 1 соат ишлаган бўлса ҳам, бутун кунга отгул олишга ҳақли.  Ушбу вазиятда отгул расмийлаштиришнинг нюансларини меҳнат ҳуқуқи бўйича «Норма» эксперти Ленара ҲИКМАТОВА тушунтиради:

 

– Тушунтиришни "Дам олиш кунларида айрим ходимларни ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилишидан” бошласак . Агар жамоа шартномаси тузилмаган бўлса, ишга жалб қилиш жараёни иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишув бўйича аниқланади. Дам олиш кунларида  ишлаганлик учун компенсация тўланади .

 

Икки ҳисса ставка ёки отгул

Меҳнат кодексининг 157-моддасига кўра, дам олиш кунларидаги иш учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида ёки иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади. Яъни, маҳаллий тартибда дам олиш кунидаги иш учун икки ҳиссадан ҳам кўпроқ меҳнат ҳақи назарда тутилиши мумкин. Шу билан бирга ходим икки ҳисса меҳнат ҳақи ўрнига қўшимча дам кунини (отгул) сўрашга ҳақлидир. Бундай ҳолда дам олиш кунидаги иш учун бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.

Отгул – бу ходимга иш вақтидан ташқари бажарилган иш ёки навбатчилик  учун  компенсация сифатида тақдим этиладиган дам олиш вақтидир.

Шундай қилиб, ходим дам олиш кунида ўз ишини компенсация қилишнинг иккита вариантига эга: ёки унга бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади ва қўшимча дам олиш куни берилади ёки отгул бермасдан шунчаки икки ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.

 

Отгул бир соатга ёки бутун кунга бериладими?

Агар ходим дам олиш кунида ишлаганлик учун бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақидан ташқари  қўшимча дам олиш кунини танлаган бўлса, унга дам олиш кунида иш қанча давом этганидан – бутун кунми ёки фақат 1 соатми, қатъи назар, отгул бутун кун учун берилиши керак. Бу хулоса Меҳнат кодексининг 157-моддаси 2-қисмини сўзма-сўз ўқиш имконини беради. Ушбу моддада қўшимча иш пайтида бўлгани каби "дам олиш кунида ишлаш учун мутаносиб соат" ҳақида эмас, айнан "дам олиш куни" ҳақида гап боради.

Яъни, дам олиш давомийлиги ва дам олиш кунидаги иш давомийлиги ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ. Ишлаган ҳар қандай вақт  учун ходимга барибир тўлиқ дам олиш куни берилади.

 

Отгулларни қачон олиш мумкин

Меҳнат кодексида отгул бериш муддати бўйича чеклов нормалари мавжуд эмас.

Шунинг учун ўзи ҳақли бўлган дам олиш кунидан иш берувчи билан келишиб, исталган вақтда фойдаланиш мумкин. Масалан, ходим дам олиш кунида ишлаган ойнинг ўзида ёки кейинги ҳар қандай ойда отгул олиши мумкин. Аммо, битта муҳим нюанс бор! Ходим дам олиш кунида ишлаган ўша ойда отгул учун ариза ёзиши керак, чунки ушбу ариза тегишли тўловни ҳисоблаш учун асос бўлади. Унингсиз  бухгалтерия бўлими жорий ой учун дам олиш кунида ишлаганлик учун икки ҳисса миқдордаги тўловни ҳисоблаши керак бўлади.

Эътибор беринг
Отгулга ариза ходим унга бўлган ҳуқуқни олган ойда ёзилиши керак.

Шунингдек, отгулни йиллик таътилга ёки ҳафталик дам олиш кунларига қўшиш тақиқланмаган. Ягона чеклов шундаки, ишлаб чиқариш қўшимча дам олиш кунларини тақдим этишдан азият чекмаслиги керак, шунинг учун отгулдан фойдаланишнинг аниқ санаси масаласи иш берувчи билан келишилган ҳолда ҳал қилиниши керак.

Эътибор беринг
Агар ходим мустақил равишда дам олиш вақтини иш берувчи билан мувофиқлаштирмасдан танлаган ва ишга чиқмаган бўлса, бу прогул деб баҳоланиши мумкин, бунинг учун раҳбарият ишдан бўшатишгача бўлган интизомий жазо чорасини қўллаш ҳуқуқига эга .

 

Отгул қандай расмийлаштирилади

Амалдаги меҳнат қонунчилигида ходим дам олиш кунида ишлаганлиги учун компенсация сифатида отгул олиш истаги тўғрисида маъмуриятга қандай шаклда (оғзаки ёки ёзма) хабар бериши белгиланмаган.  Аммо, келгусида зиддиятли вазиятнинг олдини олиш учун ходимдан ёзма ариза олиш тавсия этилади (намунага қаранг). Қандай бўлмасин, бу ходимнинг қўшимча дам олиш кунини олиш истагини тасдиқлаш ва ифодалаш бўлади.

Ариза ташкилот раҳбарига ёки ушбу масалани ҳал қилишга ваколатли бошқа масъул шахс номига эркин шаклда ёзилади. Аризада, шунингдек шахс ишдан озод қилинишини даъво қилган асос ва уни олишни истаган аниқ сана кўрсатилади.

Агар компаниянинг корпоратив сиёсати буни талаб қилса, отгул учун ариза ходимнинг бевосита раҳбари билан келишилиши керак.

Ариза асосида отгул тақдим этиш тўғрисида буйруқ чиқарилади (намунага қаранг). Унда албатта отгул тақдим қилиш  учун асос кўрсатилиши керак, мавжуд тасдиқловчи ҳужжатларга ҳавола қилинади, қўшимча дамнинг санаси ва давомийлиги аниқланади. Буйруқ раҳбар ёки бошқа ваколатли шахс томонидан имзоланади. Буйруқ билан ходимни, табель учун жавобгар ва ходимлар ишини юритувчи мутахассисни, шунингдек  бухгалтерни таништириш керак".

 

 

Ўзбекистонда таътил вақти бўйича маслаҳатлар - иш таътиллари бўйича маслаҳатлар ва кўрсатмалар дам олиш вақти бўйича маслаҳатлар, дам олиш вақти бўйича маслаҳатлар, дам олиш вақти бўйича кўрсатмалар, ўзбекистонда дам олиш вақти бўйича маслаҳатлар Ўзбекистонда ходимларнинг дам олиш вақти билан боғлиқ масалалар бўйича professional маслаҳат олинг. Мутахассисларимиз Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ дам олиш, дам олиш, дам олиш, танаффус ва иш вақти каби дам олиш вақтининг турли жиҳатлари бўйича фойдали маслаҳатлар ва босқичма-босқич кўрсатмалар беради /ru/publish/doc/text181340_dam_ol_azizim_-_hodimga_otgul_berish_tartibi