Узоқ вақт иш ҳақи сақланмайдиган таътил олинганида иш вақтини ҳисоблаш

preview

 «Ходим 12 ой давомида ҳақиқатда  1 740 соат ишлади, чунки  3 ой давомида иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган. Белгиланган норма бўйича у 2042 соат ишлаши керак эди. Оқибатда йил якуни натижасига кўра  ходимга иш соати  бўйича норма бажарилмаганлиги учун қўшимча иш соатлари ҳисобланмади ва тўланмади. Ходим иш вақтини ҳисоблашда ундан таътилда бўлган кунлари учун соатларни ҳисобдан чиқармасликни  талаб қилмоқда.

Ходимнинг меҳнат таътилида бўлган соатларини иш вақти нормасига киритиш тўғрисидаги талаби қонунийми?».

 

- Вазият мазкур иш берувчида ишни ташкил этишда бузилишлар бўлганини кўрсатмоқда. Бу Маъмурий кодекснинг 49-моддаси бўйича маъмурий жарималарга сабаб бўлиши мумкин.

Белгиланган нормадан ортиқча иш иш вақтидан ташқари иш ҳисобланади  таътилларда бўлиш вақти иш саналмайди. Таътилларда бўлиш вақтини иш вақти сифатида ҳисобга олиш мумкин эмас.

Қўшимча ишланган соатлар учун иш ҳақини ҳисоблашда ташкилотда иш вақти қандай тартибда ҳисобга олиниши муҳимдир. Қўшимча иш соатларини шундан келиб чиқиб ҳисобланг ва тўланг:

  •  агар ҳисобга олиш даври бир ҳафта бўлса, 40 соатдан ортиқ ишланган ҳар бир соат ўша ҳафтада қўшимча соат бўлади;
  •  агар ҳисобга олиш даври бир ой бўлса, бир ой давомида иш вақтидан ташқари белгиланган меъёрдан ортиқ ишланган ҳар бир соат қўшимча ишланган ҳисобланади;
  • иш вақти ҳисоби жамланганда, иш вақтидан ташқари ишлар ҳисоби белгиланган ҳисобга олиш давридан келиб чиқиб  жамланади.

Ходим иш вақти нормасини объектив сабабларга кўра бажармаганлиги сабабли (йиллик иш вақтини ҳисобга олиш даврида расмийлаштирилган иш ҳақи сақланмайдиган  таътил), кўрсатилган муддатда унинг 9 ой учун ишланган вақт нормасини ҳисоблашни тавсия этамиз.

Бунинг учун қуйидаги мутаносибликни ҳисоблаймиз:

12 ой - меъёр 2042 соат;

9 ой - «х» соат.

 9 ой учун иш вақти нормаси:

(2042 х 9) : 12 = 1 531,5 соат             

Олинган натижа – 1531,5 соат   ушбу ходим учун иш вақти нормаси бўлади.

 У ҳақиқатда йилнинг 9 ойи учун 1740  соат ишлаган.

Энди ходим ҳақиқатдан ҳам 208,5 соат (1 740 – 1 531,5) ортиқча ишлаганини кўриш мумкин.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ иш вақтидан ташқари бажарилган ишларнинг ҳар бир соати учун икки ҳиссадан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўланиши керак . Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас!

Келтирилган мисол ва кейинги ҳисоб-китоблардан кўриниб турибдики, ишлаб чиқаришда ортиқча ишланган иш соатларининг максимал давомийлиги меъёри қўпол равишда бузилган. У йилига 120 соатдан  ёки 9 ой учун  90 соатдан ошмаслиги керак.

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини бузганлик учун санкциялар қўллаш назарда тутилган .

Иш вақти меъёри ҳар йили Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.

 

Валерия ЛЯНДРЕС

«Норма» эксперти

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти, ҳуқуқшунос

Иш вақти Иш вақти Иш вақти /publish/doc/text181502_uzoq_vaqt_ish_haqi_saqlanmaydigan_tatil_olinganida_ish_vaqti_meerini_hisoblash