Ходим таътилдан кейин ишдан бўшаса, меҳнат дафтарчасини қачон бериш керак
«Келгуси ишдан бўшатиш билан ходимга таътил расмийлаштиряпман. У таътилга чиқишдан олдин унга меҳнат дафтарчасини беришни талаб қилмоқда, негаки меҳнат шартномасини бекор қилиш куни ишнинг охирги куни ҳисобланади. Бу тўғрими?».
- Ходим ноҳақ.
Ҳақиқатдан ҳам сиз ходимга кейинчалик меҳнат муносабатларини бекор қилиш билан йиллик асосий ва қўшимча таътилларни тақдим қилишингиз мумкин, агар:
- бу ташкилотнинг жамоа шартномасида назарда тутилган бўлса;
- ходим ва иш берувчи шундай келишувга эришган бўлса
.
Меҳнат шартномасини бекор қилиш учун ҳар қандай асосда ишдан бўшатиш билан таътилдан фойдаланиш мумкин, фақат ходимнинг айбдор ҳаракатлари билан боғлиқ бўлганлар бундан мустасно .
Келгусида ишдан бўшатиш билан таътил тақдим қилинганда таътил тугаган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади .
Шунинг учун МК 108-м.га мувофиқ меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчаси ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилади.
Ленара ХИКМАТОВА
«Норма» эксперти, ҳуқуқшунос
- Ходим тўлиқ йил меҳнат қилмай ишдан бўшаса, тўланган таътил пулларини ушлаб қолиш мумкинми
- Иш ҳақи сақланмайдиган таътилдан сўнг бўшаб кетиш мумкинми
- Ишдан бўшаётган ходимга қай бирини тақдим қилган маъқул: таътилми ёки унинг учун компенсациями
- Келгуси ишдан бўшатиш билан таътилни қандай тақдим қилиш керак
- Ишдан бўшаётган ходим билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби