Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ички меҳнат тартиби қоидаларига (ИМТҚ) «ишга чиқмаган куни эрталаб хабардор қилиш» шартини киритиш мумкинми
«Директор Ички меҳнат тартиби қоидаларига ходимларнинг ишга чиқмасликнинг биринчи кунидан бунинг сабаблари тўғрисида хабар беришлари кераклиги тўғрисида банд киритишни талаб қилмоқда. Бундай бандни киритиш мумкинми?».
«Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕСНИНГ фикрича, бундай ҳолат қонунга зид эмас, аммо муайян хавфларни келтириб чиқаради:
– Бундай вазият кўп учраб туради. Турли сабабларга кўра ходим ишга чиқмаслиги ва узоқ вақт давомида унга нима бўлганлиги ҳақида хабар бермаслиги мумкин. Бу иш берувчига сабабнинг узрлилигини баҳолашда, ходимни бошқаси билан алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш ва ҳоказоларда халал беради.
Ходимлар учун ИМТҚга ишга чиқмаслик сабаби ҳақида тезкор – ишга чиқмасликнинг биринчи куни арафасида ёки эрталаб хабардор қилиш шартларини киритиш асосли ва ҳеч кимнинг ҳуқуқларини бузмайди, деб ҳисоблайман.
Агар ИМТҚни тасдиқлашда дастлаб бундай талаб белгиланмаган бўлса, иш берувчи ходимларнинг вакиллик органига (касаба уюшмаси қўмитасига) бундай ўзгартириш киритишга розилик бериш тўғрисида мурожаат қилишга ҳақли. Шунингдек, ушбу талабни бажармаслик меҳнат интизомининг бузилиши (ёки қўпол бузилиши) эканлигини белгилаб қўйиши керак.
Ходим жисмонан ишга чиқмаслиги ҳақида огоҳлантира олмайдиган ҳолатлар бўлиши мумкин. Бу қоидабузарлик ҳисобланмайди. Масалан, бахтсиз ҳодиса, жиддий касаллик, алоқанинг йўқлиги, бошқа форс-мажор ҳолатлар. Агар ИМТҚ бундай истисноларни назарда тутмаса, иш берувчи кейинчалик бу масалани ўз хоҳишига кўра ҳал қила олмайди.
У ИМТҚга киритиладиган ўзгаришларни, ИМТҚнинг ўзи каби касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқлайди бу масалага ўйлаб ёндашишингизни тавсия қиламан.