Ходим қарши бўлганда неустойкани ундириш тартиби

preview

«Ходим меҳнат шартномаси муддати тугагунга қадар ўз хоҳиши билан ишдан бўшаяпти. У бунинг учун неустойка тўлашдан бош тортяпти, чунки ишдан бўшаш унинг республиканинг бошқа минтақасига янги яшаш жойига кўчиб ўтиши билан боғлиқ. Биз  ишдан бўшатаётганда унинг иш ҳақидан неустойка суммасини ушлаб қолишимиз  мумкинми? Неустойка қандай тартибда қўлланилади?".

Саволга «Норма»  эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

 

Меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш учун неустойка тўлаш шарти икки томонлама

- Муддатли меҳнат шартномасида уни муддатидан олдин бекор қилганлик учун тарафларнинг неустойка тўлаши ҳақидаги ўзаро мажбуриятлари МКнинг 104-моддаси билан тартибга солинади.

Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан муддатидан олдин муддатли меҳнат шартномаси бекор қилинганда неустойка тўлаш бўйича ўзаро мажбурият назарда тутилиши мумкин (лекин шарт эмас). "Ўзаро" сўзига эътибор беринг. Яъни, бундай мажбурият нафақат ходимга, балки иш берувчига ҳам юклатилади.

Агар меҳнат шартномасида неустойка ҳақидаги шарт фақат ходимга нисбатан татбиқ қилинса, у ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Бундан ташқари меҳнат шартномасида неустойка миқдори белгиланиши керак. Агар бу амалга оширилмаса, томонлар уни тўлашдан озод қилинади. Яна бир муҳим огоҳлантириш: ходим томонидан тўланадиган неустойка миқдори иш берувчи томонидан тўланадиган неустойка миқдоридан ошмаслиги керак. Бир вақтнинг ўзида меҳнат шартномаси иш берувчига неустойкани оширилган миқдорда тўлашни назарда тутиши мумкин. Яъни, ходим иш берувчидан кўпроқ тўлай олмайди, аксинча, бунга рухсат берилади.

Шу тариқа муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда неустойка тўлаш шарти қонуний ҳисобланади, агар:

  • у шартномада назарда тутилган бўлса;
  •  неустойка тўлаш мажбурияти -  ўзаро бўлса;
  • шартномада неустойка миқдори белгиланган бўлса. Ходим учун бу иш берувчидан юқори эмас.

 

Неустойка қачон тўланади

Иш берувчи меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилса, қуйидаги ҳолатларда неустойка тўлайди:

  • технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги ;
  • ходим соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолса ;
  • ўриндошлик асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши муносабати билан, шунингдек меҳнат шартларига кўра ўриндошлик иши чекланиши сабабли ўриндошлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинса  ;
  • корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномаси мулкдорнинг алмашиши сабабли бекор қилинганлиги ;
  • ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонунчиликка   мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда  .

   Агар меҳнат муносабатлари қуйидагилар сабабли  тугатилса, ходим иш берувчига неустойка тўлайди:

  • ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги. ;
  • МКнинг 99-моддаси бўйича ходимнинг ташаббуси билан – у ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқлиги билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно .

Меҳнат кодекси  ходимнинг ушбу корхонада ишлашни давом эттиришини имконсиз қиладиган ҳолатларнинг тахминий рўйхатини ўз ичига олади. Бу - ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги ва бошқа шунга ўхшаш сабаблар ва ҳолатлар. Шунинг учун ҳар бир аниқ ҳолатда ходим неустойка тўлашдан озод қилиниши мумкин бўлган бошқа ҳолатлар ҳисобга олиниши мумкин. Масалан, ходим соғлиғининг ҳолати, ногирон оила аъзосига қараши зарурияти, турмуш ўртоғининг ҳарбий хизматни ўташ учун бошқа жойга юборилиши ва б. .

 

Агар ходим неустойкани тўлашдан бош тортса

Бундай ҳолда неустойкани фақат суд тартибида ундириш мумкин. Агар иш берувчи бошқа жойга кўчиб ўтиш ишдан бўшатилаётганда неустойка тўлашдан озод қилиш учун узрли сабаб эмас деб ҳисобласа, у ходимдан унинг суммасини мажбурий ундириш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Эътибор беринг

Меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг унинг розилигисиз ходимнинг иш ҳақидан неустойка суммасини ушлаб қолиш мумкин эмас. Меҳнат кодексининг 164-моддасида ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга рухсат берилган ҳолатларнинг тўлиқ рўйхати белгиланган. Меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда неустойкани мажбурий ундириш билан боғлиқ вазият у ерда мавжуд эмас. Шунинг учун ягона йўл – суд орқали ундириш.


Ўзбекистонда иш ҳақидан ажратмалар ва ажратмалар иш ҳақидан ажратмаларнинг сабаблари ҳисобланади, бу ерда иш ҳақидан ажратмалар ва ажратмалар ҳақида маълумот ўзбекистонда иш ҳақидан айириш ва айириш, иш ҳақидан айириш ва айириш Ўзбекистонда иш ҳақидан ажратмалар ва ажратмалар. Иш ҳақи ажратмалар ҳақида батафсил маълумот. Сиз иш ҳақидан мажбурий ажратмалар ва иш ҳақидан ушлаб қолиш сабаблари ҳақида билиб оласиз. Қайси ҳолларда иш ҳақининг бир қисмини ушлаб қолиш ва бошқа маълумотларни топиш мумкин kadrovik.uz /ru/publish/doc/text182120_hodim_qarshi_bulganda_neustoykani_undirish_tartibi