Пригодится каждому кадровику в феврале:
Иш даврида таътил кунлари сони ўзгарса
Меҳнат таътили тақдим этиладиган даврда унинг кунлари сони ўзгарса, меҳнат таътили давомийлиги қандай ҳисобланишини «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтиради:
– Дейлик, сиз ходимга 31.05.2021 йилдан 30.05.2022 йилгача ўтган давр учун таътил тақдим қиляпсиз. 2022 йил 1 январгача таътил кунлари сони 18 иш кунини, 1 январдан 24 иш кунини ташкил этади.
Ходимнинг таътил муддатини тўғри ҳисоблаш учун ушбу иш вақтини икки қисмга бўлиш керак:
1) 31.05.2021 йилдан 31.12.2021 йилгача ходимга ишлаган вақтига мутаносиб равишда қуйидаги ҳисобдан келиб чиқиб таътил тақдим қиласиз:
- 18 кун : 12 ой = ҳар бир ишланган ой учун унинг миқдори ўзгариши санасигача 1.5 иш куни.
Натижада:
- 1,5 кун х 7 ой = 10,5 кунлик таътил ҳосил бўлади;
2) ходимга ишлаган вақтига мутаносиб равишда таътил берилиши керак бўлган 01.01.2022 йилдан 31.05.2022 йилгача кўпайишини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги ҳисобдан келиб чиқиб:
- 24 кун : 12 ой = 2022 йил 1 январдан кейин ҳар бир ишланган ой учун 2 кунлик таътил.
Натижада:
- 2 кун х 5 ой = унинг миқдори ўзгарган кундан кейин таътилнинг 10 иш куни ҳосил бўлади.
Кўриб турганингиздек, ходимга ушбу давр учун 20,5 иш кунидан иборат таътил берилиши керак.
Ярим иш кунини нима қилиш керак
2 та вариант мавжуд:
1. Сиз ходимга 20 иш куни миқдорида таътил беришингиз, 0,5 иш куни учун унинг розилиги билан пуллик компенсация тўлашингиз мумкин. Буни таътил тақдим қилинаётган вақтнинг ўзида ёки кейинроқ – МКнинг 151-м.га зид бўлмаган тарзда меҳнат шартномаси бекор қилинганда амалга ошириш мумкин.
2. Шунингдек, сиз ходимнинг розилиги билан таътилни қисмларга бўлишингиз таътилнинг белгиланган энг оз муддатидан (15 иш куни) ортиқча қисми учун - 5,5 иш куни миқдорида пуллик компенсация тўлашингиз мумкин .
Ходимга барча вариантларни тушунтиришингизни ва ўзаро келишувга эришишингизни тавсия қиламиз.
Кейинги иш даври учун (31.05.2022 йилдан 30.05.2023 йилгача) ва кейин, агар ўзгаришлар бўлмаса, таътилни кўпайтирилган миқдорда тақдим этинг – 24 иш куни.
Меҳнат таътили – бу меҳнат шароитининг ижтимоий омили . Унинг миқдорининг ўзгариши қуйидагилар билан қонунан расмийлаштирилади:
1) меҳнат шартномасига қўшимча келишув тузилади;
2) унинг асосида буйруқ чиқарилади ;
3) ўзгаришлар ходимнинг Ф.Т-2 шахсий картасидаги таътил бўлимида қайд этилади.