Интизомий жазони олиб ташлаш муддати

preview

«Ходимга раҳбариятнинг топшириқларини лозим даражада бажармаганлик учун ҳайфсан эълон қилинди. Корхонанинг жамоа шартномасида қанча вақтдан кейин ва қайси асосда муддатидан аввал жазони олиб ташлаш мумкинлиги белгиланмаган. Меҳнат кодексининг 183-моддасида эса аниқ муддатлар кўрсатилмаган».

Вазиятни эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

 

– Қонун ҳужжатларида жамоа шартномасида жазони муддатидан аввал олиб ташлаш шартлари ва асослари назарда тутилмаган.

Меҳнат кодексининг 183-моддасига кўра, жазо муддати – 1  йил. Иш берувчи қуйидаги ҳолларда бир йил ичида исталган вақтда интизомий жазони буйруқ чиқариб олиб ташлашга ҳақли:

  • ўз ташаббуси билан;
  • ходимнинг илтимосига биноан – ходимнинг ёзма аризаси асосида;
  • меҳнат жамоасининг илтимосномасига кўра -меҳнат жамоаси кенгашининг ёзма талаби асосида;
  • ходимнинг бевосита раҳбарининг илтимосномасига кўра – ходим раҳбарининг ёзма ҳисоботи асосида.

Аммо бунда жазо олиб ташланганидан кейин ходим интизомий жазо олмаган деб ҳисобланишини эсда тутинг. Тегишинча, агар бундан кейин ходим яна ҳуқуқбузарлик содир этса, уни Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 3-бандига биноан меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги учун ишдан бўшатиб бўлмайди. Муддатидан аввал бекор қилинган интизомий жазо кейинги жазоларни қўллашда ҳисобга олинмайди.

 

Ўзбекистонда интизомий жазолар – интизомий жазо тартиби, интизомий жазоларнинг сабаблари тўғрисида ўзбекистон республикасида интизомий жазолар, интизомий жазолар, интизомли жазоларни қўллаш, интизомли жазолар қўллаш, ўзбекистонда интизомий жазолар Ўзбекистон Республикасида интизомий жазолар. Мазкур саҳифадан сиз РЎЗ-да интизомий жазолар тўғрисида кўпроқ маълумотларни топишингиз мумкин. Интизомий жазоларнинг сабаблари, интизомий жазолар қандай қўлланилади /ru/publish/doc/text182744_intizomiy_jazoni_olib_tashlash_muddati