Иш берувчи вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини қандай қилиб тўғри расмийлаштириши мумкин

05.08.2022

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (бюллетень) – бу ходимлар ишдан озод этилган, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш бўйича  нафақа тўланадиган, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври ҳисобини юритадиган ҳужжат.

Ходим бундай ҳужжатни тақдим этганидан кейин иш берувчи қандай ҳаракат қилиш кераклигини эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

 

– Ходимларнинг иш жойидан қатъи назар, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларни ҳисобга олган ҳолда  вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, айрим ҳолларда эса маълумотнома билан тасдиқланади. Иккала ҳужжат ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклларга мувофиқ тузилади. 

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва маълумотномаларни бериш тартиби 17.04.2015 йилдаги 2667-сонли меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома билан тартибга солинади. 

Соғлиқни сақлаш вазирининг 15.07.2021 йил 2667-3-сонли буйруғи билан меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг  янгиланган шакли тасдиқланди. 

 

Тиббий муассасада ҳужжатни расмийлаштириш

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тиббий муассасалар томонидан берилади. Касал бўлган ходим бунинг учун паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни тақдим этиши керак. Ундаги ёзувлар сиёҳ ёки кўк ёхуд қора рангдаги шарикли ручкада қисқартириш ва тузатишларсиз аниқ ёзилиши керак. 

Шифокор томонидан тўлдирилган қисмдаги хато ҳужжатнинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Унинг ўрнига янги меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади. 

Варақадаги якуний ташхис вақтинчалик меҳнатга яроқсизликни  келтириб чиқарган касалликни акс эттириши керак. Варақанинг юқори ўнг қисмида вақтинча меҳнатга лаёқатсизликни ҳисобга олиш шаклининг сатр рақамига мос келадиган шифр қўйилади. 

 

Варақа ёки маълумотнома йўқолса

Бундай ҳолда, иш берувчи ташкилотнинг сўровига биноан тиббий муассаса бош шифокори ёки унинг ўринбосарининг рухсати билан дубликат берилади. Ҳужжатнинг юқори ўнг бурчагига «Дубликат»  ёзуви ёзилади. Дубликатда унинг берилган санаси кўрсатилади, «Ишдан озод этиш» устуни меҳнатга лаёқатсизликнинг бутун даври учун битта сатр билан тўлдирилади. Дубликат шифокор, бўлим бошлиғи имзоси ва тиббий муассаса муҳри билан тасдиқланади.

 

Иш берувчига варақани тақдим этиш тартиби

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (ёки – ҳомиладорлик ва туғиш бўйича) асосий иш жойида тақдим этилади.  

У, одатда, ижтимоий суғурта бўйича махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади. Унинг таркиби ва раис номзоди корхона раҳбари томонидан тасдиқланади. 

Агар корхонада бундай комиссия тузилмаган бўлса, имтиёзлар иш берувчининг буйруғи билан ваколатли ходим томонидан тайинланади . 

Ходимлар меҳнатга лаёқатсизлик варақасини (касаллик ёки касал оила аъзосига ғамхўрлик қилиш бўйича) вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик муддати тугагандан сўнг ишга чиққан куни тақдим этадилар. Узоқ муддатли касаллик ҳолатида, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси иш ҳақини навбатдаги тўлаш вақтига тўлаш учун тақдим этилиши мумкин. 

 

Ҳаракатлар алгоритми:

1. Ходим  меҳнатга лаёқатсизлик  варақасини тақдим қилгандан сўнг, кадрлар бўйича инспектор тиббий муассаса томонидан тўлдирилган шаклни текширади (олд томон): 

  • ходимнинг тўлиқ исмини ёзишда хатолар борми-йўқми;
  • «иш жойи» устуни тўғри тўлдирилганми (ташкилотнинг ҳозирги номи кўрсатилиши керак);
  • ташхис қўйилганми (дастлабки ва...
lock

Чтобы читать дальше, войдите на сайт, используя свою учетную запись. Вы можете воспользоваться своей учетной записью от любого сайта компании Norma. Если у вас нет учетной записи, зарегистрируйтесь.