ИМТҚ йўқлиги корхонага қандай таъсир кўрсатади

preview

Корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари йўқлигининг хавфи қандай? Бунинг учун юридик шахс жазоланиши мумкинми? Нима мавжуд ИМТҚ бекор бўлишига олиб келади? Саволларга меҳнат ҳуқуқи бўйича «Нормэксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

 

– «Ички меҳнат тартиби қоидалари – ходимларни қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тартибини, корхонада меҳнат қоидалари, қўлланиладиган рағбатлантириш ва жазо чоралари, шунингдек мулкчилик шаклидан қатъи назар, ташкилотларда меҳнат муносабатларининг бошқа масалаларини тартибга солувчи маҳаллий (ички) меъёрий ҳужжат (намунавий қоидаларга қаранг).

ИМТҚ Меҳнат кодексининг мажбурий маҳаллий ҳужжатларига киради ва бу текшириш пайтида меҳнат инспекцияси томонидан талаб қилинадиган ҳужжатлардан биридир. Бунда  нафақат ҳужжатнинг мавжудлиги, балки унинг қандай расмийлаштирилганлиги, ходимлар у билан таништирилган-таништирилмаганлиги текширилади.

ИМТҚни қўллаш билан боғлиқ бир муҳим жиҳат бор: агар компанияда ушбу ҳужжат бўлмаса, ходимни ўз меҳнат  вазифаларини бир марта қўпол равишда бузгани учун ишдан бўшатиш мумкин эмас . Мисол учун, ишга спиртли ичимликлар таъсирида келиш, прогул ва ҳоказо.

Ходимни бир марта содир этгани учун ишдан бўшатиш мумкин бўлган қоидабузарликлар рўйхати айнан  ИМТҚда бўлиши керак. Агар ташкилот бундай рўйхатни, мисол учун, жамоа шартномасига киритса, Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 4-банди бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш ноқонуний ҳисобланади.  Ходимларнинг айрим тоифалари бундан мустасно бўлиб, уларни ушбу асосда ишдан бўшатиш бошқа ҳужжатларни қўллаш орқали амалга оширилади: интизом тўғрисидаги қоида ва низомлар (масалан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида), корхона мулкдори ва корхона раҳбари ўртасидаги меҳнат шартномаси.

Меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 4-банди бўйича бекор қилишнинг қонунийлиги ИМТҚни тўғри расмийлаштиришга боғлиқ.

ИМТҚни тасдиқлашдан олдин албатта уларни касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларининг бошқа вакиллик органи билан мувофиқлаштиринг .  Агар ташкилотда вакиллик органи бўлмаса ва ИМТҚ келишилмасдан тасдиқланган бўлса, улар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Худди шундай, агар вакиллик органи бўлса, аммо келишув жараёнининг ўзи бузилса, ИМТҚ ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Тегишинча, меҳнат вазифаларини  қўпол тарзда мунтазам бузгани учун ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳам ноқонуний деб тан олиниши мумкин, чунки ИМТҚни расмийлаштириш тартиби бузилган. Бу ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқнинг бекор қилинишига ва ходимни аввалги ишига тиклашга олиб келади».

Кадрларга доир ҳужжатлар Кадрларга доир ҳужжатлар Кадрларга доир ҳужжатлар /ru/publish/doc/text183539_imtq_yuqligi_korhonaga_qanday_tasir_kursatadi