Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Пенсионерни «ёши бўйича» ишдан бўшатиш ва унинг ўрнига...пенсионерни ишга олиш мумкинми
«Пенсия ёшига етганлиги муносабати билан пенсионер ходимни ишдан бўшатиш ва худди шу лавозимга бошқа пенсионерни қабул қилиш мумкинми?».
Саволга «Нормa» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:
– Назарий жиҳатдан қонунчилик буни тақиқламайди, аммо маълум бир хавф мавжуд.
Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 7-бандида иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга пенсия ёшига тўлган шахсларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш билан бирга ёш мутахассисларнинг ишга жойлашишини таъминлаш имконияти ҳам назарда тутилган. Шунинг учун, пенсия ёшига етгани муносабати билан ишдан бўшатилган ходимнинг ўрнига бошқа пенсионерни ишга олиш мантиқсиз.
Ташқаридан бу вазият исталмаган ходимдан қутулишга ўхшаб кўринади.
Суд жараёни бошланса, иш берувчи ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асослантирилганини исботлаши керак.
Агар пенсия ёшига етган ходим ишни уддалай олмаётган бўлса, ишдан бўшатиш учун асосларни Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 7-бандидан Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 2-бандига ўзгартириш керак бўлади. Бунда ходимнинг нолойиқлиги аниқ фактлар (текширув актлари, бевосита раҳбарлик қилувчисининг билдириш хати, ҳисоботлар, аттестация ҳужжатлари ва ишнинг паст сифатлилигини, яроқсиз маҳсулот чиқараётганини, иш ҳажмини ҳамда ишлаб чиқариш нормасини бажармаётганлигини ва ҳоказоларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар) билан тасдиқланиши лозим .
Бунда иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат муносабатларини бекор қилувчи Меҳнат кодексининг 101, 102 ва 104-моддаларининг қуйидаги талабларини ҳисобга олиш кераклигини унутманг:
- агар бу жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида назарда тутилган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш;
- меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни камида икки ҳафта олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириш;
- агар муддатли меҳнат шартномаси ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ бўлмаган асослар бўйича муддатидан олдин бекор қилинганда томонларнинг неустойка тўлаш ҳақидаги ўзаро мажбуриятлари назарда тутилган бўлса, неустойка тўлаш;
- камида ўртача ойлик даромад миқдорида ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш;
- Меҳнат кодексининг 67-моддаси бўйича иш қидириш даври мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади. Молиявий томондан, бу Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 2-банди бўйича ишдан бўшатилганда иш берувчи учун «минус» саналади.
Агар меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 7-банди бўйича пенсия ёшига етганлиги муносабати билан бекор қилинган бўлса, ходимга бундай кафолат берилмайди.