Иш ҳақи сақланмайдиган таътилга кетиш учун қанча муддат ишлаб бериш керак

preview

«Янги ходим ишга чиқиши билан оилавий сабабларга кўра 10 кунлик муддатга иш ҳақи сақланмайдиган таътил олиш учун ариза ёзди. Агар у аслида бир иш куни ишлаган бўлса, унга бундай таътилни тақдим қила оламизми?».

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

   – Иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши билан боғлиқ барча масалалар  ва уларнинг аниқ муддати (аммо бир йилда 3 ойдан кўп бўлмаган муддатга) ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.

Шундан келиб чиқиб:

1) иш берувчи ходимни унинг розилигисиз таътилга юборишга ҳақли эмас;

2) ўз навбатида ходим уни талаб қилишга ҳақли эмас, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно .

Иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил тақдим қилиш тартибини ходимлар билан меҳнат шартномалари шартларида ва корхонанинг локал ҳужжатларида назарда тутиш мумкин.

Агар иш берувчи ва ходим ишга қабул қилинганидан кейин исталган вақтда оилавий сабабларга кўра иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил беришга келишишган бўлса, бу қонун бузилиши ҳисобланмайди.

Валерия ЛЯНДРЕС

«Норма» эксперти

Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари /publish/doc/text184907_ish_haqi_saqlanmaydigan_tatilga_ketish_uchun_qancha_muddat_ishlab_berish_kerak