Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Таътиллар, олдинги иш стажи, партияга аъзолик, ном ўзгариши ҳақидаги маълумотларни ЯММТга киритиш керакми
Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) дирекциясининг телеграм-чатига ҳар куни кадрлар бўйича ходимлардан кўплаб саволлар келиб тушади.
Ушбу саволлар асосида ЯММТ мутахассисларидан долзарб жавобларни танлаб, эътиборингизга ҳавола қиляпмиз:
1. Агар ходим таътилга чиқса, уни my.mehnat.uz сайтида акс эттириш керакми?
– Ҳозирча меҳнат таътили ва иш ҳақи сақланмайдиган таътил тизимда рўйхатдан ўтказилмайди.
2. Кадрлар бўйича ходим ходимнинг олдинги иш стажи тўғрисидаги маълумотларни ЯММТга киритиши керакми?
– Агар ходим ўзининг электрон меҳнат дафтарчасида у ерда кўрсатилмаган, лекин меҳнат дафтарчасининг қоғоз версиясида қайд этилган иш стажи акс эттирилишини талаб қилса, ходим мустақил равишда Меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига мурожаат қилиши керак.
3. Ходимнинг шахсий карточкасидаги «Партияга аъзолик» устунини тўлдириш керакми? Агар ходим аллақачон партия аъзоси бўлса ёки корхонада ишлаётган даврда қайсидир партия аъзолигига қабул қилинса, бу ҳақдаги маълумотлар шахсий варақага киритилмаса, хато бўлмайдими?
– Партияга аъзолик ҳақидаги маълумот партиялар маълумотлар базасидан келиб тушади. Партия билан боғланиш зарур.
4. Агар ташкилот ўз номини ўзгартирган бўлса, буни тизимда акс эттириш керакми? Бунда ишга қабул қилингани ҳақидаги ёзувлар ўз вақтида киритилмаган ходимлар ҳам бор. Уларнинг ишга қабул қилинганини ҳозир қандай қилиб расмийлаштириш мумкин? Улар номи ўзгарган компанияда аввалдан ишлашини қандай қилиб акс эттириш мумкин?
– Агар тизимга киритилмаган ходимлар бўлса, буни ҳозир қилинг, бу ҳолда фирманинг номи муҳим эмас. Тизимда ташкилотнинг номи ўзгарганлиги ҳақидаги ёзув қайд қилинмайди. Буни қоғоз меҳнат дафтарчасида акс эттириш мумкин. Электрон меҳнат дафтарчасида – ташкилот ҳақидаги маълумотлар ташкилотнинг СТИРи бўйича шакллантирилади.
5. Ишга қабул қилинаётганда 30 ёшдан ошган янги ходим илгари ҳеч қаерда ишламаганлигини ва меҳнат дафтарчасига эга эмаслигини маълум қилди. ЯММТда у ҳақида маълумотлар йўқ. Кадрлар бўйича ходим ушбу ходимнинг ҳақиқатан ҳам меҳнат стажи йўқлигини текшириши керакми?
– Агар ишга қабул қилинаётган шахс илгари ҳеч қаерда ишламаганлигини айтса, ЯММТда эса у ҳақида маълумотлар бўлмаса, ундан буни тасдиқловчи маълумотномаларни талаб қилиб бўлмайди. Эслатиб ўтамиз, электрон меҳнат дафтарчалари Ўзбекистонда 2020 йилдан буён юритилмоқда. Бундан ташқари, ҳеч бир идора бундай маълумотномани бера олмайди.
Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади