Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати шахсий ҳимоя воситаларини сотиб олиши керакми

preview

«Меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис ходимларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш билан шуғулланишдан бош тортмоқда. Унинг фикрига кўра, етказиб берувчиларни топиш, шартномалар тузиш, ҳимоя воситаларини сотиб олиш ва уларни ходимларга тарқатиш билан бевосита раҳбарлар шуғулланишлари керак, гарчи бу вазифа уларнинг лавозим йўриқномасида ёзилмаган бўлса ҳам».

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

– Ходимларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш иш берувчи ва цех бошлиғининг вазифаси саналади  .

Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларига асосан аниқ бир корхонада меҳнатни муҳофаза қилишнинг услубий базасини назорат қилиш ва шакллантириш киради. Меҳнат қонунчилиги ҳимоя воситаларини  сотиб олиш ва уларни тарқатиш билан айнан меҳнат муҳофазаси бўйича инспектор шуғулланиши вазифасини назарда тутмайди .

Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати мутахассисларини уларнинг лавозим вазифаларига кирмайдиган ишларни бажаришга жалб қилиш мумкин эмас . 

Шу билан бирга, ходимнинг меҳнат вазифалари ички тартиб қоидаларида, интизом тўғрисидаги устав ва низомларда, корхонада қабул қилинадиган локал ҳужжатларда (жамоа шартномаларида, йўриқномалар ва ҳоказоларда), меҳнат шартномасида аниқ белгилаб қўйилади .

 Агар ходимларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш вазифаси меҳнат шартномаси ёки корхонанинг локал ҳужжати билан меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис зиммасига юклатилмаган бўлса, у буни рад этишга ҳақли.

 

Меҳнат муҳофазаси Меҳнат муҳофазаси Меҳнат муҳофазаси /publish/doc/text184984_mehnatni_muhofaza_qilish_hizmati_hodimlar_uchun_shahsiy_himoya_vositalarini_sotib_olishi_kerakmi