Талабага «ўқиш таътилини» «меҳнат» таътили билан алмаштириш мумкинми
«Сиртдан таълим олаётган талаба – ходим ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда 30 кунлик ўқиш таътили беришни сўрамоқда. Аммо у МКнинг 256-моддасига мувофиқ жорий йилда унга ажратилган 30 кундан фойдаланиб бўлган. Ушбу мақсад учун унга йиллик меҳнат татилидан фойдаланишни таклиф қилиш мумкинми? Йилига неча марта «ўқиш таътили»ни тақдим этишимиз шарт?»
Саволларга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
– Иш берувчи ходимнинг ўқиши учун ҳақ тўланадиган таътилини меҳнат таътили билан бир томонлама алмаштиришга ҳақли эмас. Ходимлар меҳнат таътилларидан дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун фойдаланади
