ЯММТга кириш билан боғлиқ муаммоларнинг энг кенг тарқалган 5 сабаби (хатти-ҳаракатлар рўйхати)

preview

Тажрибасиз кадрлар бўйича ходимларнинг қайси хатолари уларнинг Ягона миллий меҳнат тизимига киришига тўсқинлик қилиши ҳақида kadrovik.uz учун махсус ЯММТ ИДАК бошқарув бўлими бошлиғи Зарнигор Абдураҳмонова сўзлаб берди:

 

1. Сайтнинг нотўғри номи

ЯММТга кириш учун my.mehnat.uz сайтига киринг.  «mehnat»ни «х» ҳарфи билан ёзишга уриниш ва бошқа хатолар сизни умуман бошқа жойга олиб боради. 

 

2. Яроқсиз браузер

Ҳозирги вақтда my.mehnat.uz сайтига кириш учун Google Chrome браузеридан (70 дан юқори версия) фойдаланиш тавсия этилади.  

 

3. Ташкилотнинг ЭРИ калитини нотўғри сақлаш

ЭРИ калити тўғри жойда бўлиши ва муаммо туғдирмаслиги учун ЭРИ калитини компьютерда сақлаш бўйича батафсил йўриқномадан фойдаланинг. 

Компьютердан ташқари ЭРИ калитини flash-дискда («флешка») сақлаш мумкин. Шунингдек, ЯММТ ИДАКдаги ташкилотнинг шахсий кабинетига кириш учун Java Token туридаги калитдан фойдаланиш мумкин. Бундай калит ҳам flаsh-дискда сақланади. 

Ушбу турдаги калитдан фойдаланган ҳолда тизимга киришдан олдин мавжуд E-IMZO модулини ўчириб ташланг ва уни қайта юклаб олинг. Модулни юклаш вақтида расмда кўрсатилган бўлимни танланг: 

 

Калитни киритиш 

4. E-IMZO модулини юклаб олишдаги хатолар

ЯММТда  ишлаш учун компьютерингизда E-IMZO модули ўрнатилган бўлиши керак. Агар у ўрнатилмаган бўлса, E-IMZO модулини юклаб олиш ва ўрнатиш бўйича йўриқномадан фойдаланинг. 

 

5) Бош офис билан ягона СТИРга эга бўлган филиаллар (бошқармалар) учун тизимга кириш ҳуқуқининг йўқлиги

Агар ташкилотнинг филиаллари ва бош офисида умумий СТИР  бўлса, бош офиснинг масъул ходими барча филиалларга «роль тизими» ёрдамида кириш ҳуқуқини бериши керак. Натижада филиалнинг кадрлар бўйича ходими ЯММТда ишлаш имкониятига эга бўлади ва ўз филиали доирасида қатъий равишда ходимлар ва кадрлар тартиб-таомилларига оид маълумотларни киритади. 

«Роль тизими» бўйича йўриқнома ҳаволада мавжуд. 

 

Агар сиз юқорида келтирилган барча бўлимларни текширган бўлсангиз, лекин кириш муаммоси ҳали ҳам бартараф қилинмаган бўлса, my.mehnat.uz сайтининг техник қўллаб-қувватлаш гуруҳига 71-200-70-30 телефони орқали мурожаат қилинг.