Ташкилот номи ўзгарганини ЯММТда акс эттириш
«Ташкилотнинг мулкдори, номи ва юридик манзили ўзгартирилди. Бунда ходимларнинг кўпчилик қисми ишлашда давом этди. Барча ўзгаришлар муносабати билан ушбу ходимларнинг электрон меҳнат дафтарчаларига қандай ёзувлар киритилиши керак? Уларнинг меҳнат шартномалари шартларида ҳеч нарса ўзгармади. Ҳақиқатда улар ишдан бўшатилмаган ва ишга қайта қабул қилинмаган. Ташкилот номининг ўзгаришини ЯММТда қандай акс эттириш керак?».
kadrovik.uz илтимосига кўра саволларга ЯММТ ИДАК Бошқарув дирекцияси бўлим бошлиғи Зарнигор Абдураҳмонова жавоб берди:
– ЯММТда иш берувчининг СТИРи унинг идентификатори бўлиб ҳисобланади.
Ташкилот тўғрисидаги маълумотлар (ташкилот СТИРи, номи, давлат рўйхатидан ўтказилган манзили, мулкчилик шакли, раҳбар ҳақидаги маълумотлар ва бошқалар) юридик шахсларнинг (ташкилотлар) Марказий маълумотлар базаси орқали тизимга автоматик равишда келиб тушади.
Ташкилот номи ўзгарганда my.mehnat.uz сайтидаги ушбу маълумот ҳам ташкилотнинг СТИРи орқали автоматик равишда янгиланади. Корхона номининг ўзгариши ҳақидаги маълумотларни мустақил тарзда киритишингиз шарт эмас.
- Қайта ташкил этишда ЯММТда бўлим номини ўзгартириш тартиби
- Ходим меҳнат дафтарчасини олмаган, ташкилот номи эса ўзгарган бўлса
- Таътиллар, олдинги иш стажи, партияга аъзолик, ном ўзгариши ҳақидаги маълумотларни ЯММТга киритиш керакми
- ЯММТда штат жадвалини шакллантириш ва унга ўзгартиришлар киритиш
- Корхона таркибидаги бўлимларни ЯММТда қайта номлаш тартиби