Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Янги МК: агар умумий йиғилиш тегишли қарор қабул қилмаган бўлса, МЧЖ директори ишдан қандай бўшаши керак
Бу масала 2023 йил 30 апрелдан қандай тартибга солинишини «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:
– Амалдаги Меҳнат кодекси доирасида муаммони қандай ҳал қилиш кераклиги ҳақида бу ерда ёзганимизни эслатиб ўтамиз.
Бошқа ҳар қандай ходимга нисбатан бўлгани каби МЧЖ директорига ҳам меҳнат қонунчилигининг барча нормалари татбиқ этилади.
Янги МКда (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 28-боб 1-параграф) ташкилот раҳбарининг меҳнати алоҳида тартибга солинади.
Агар директор ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза берган бўлса, МК 160-модда 2-қисм ва МК 489-модда 3-қисмига мувофиқ у билан меҳнат шартномаси ариза берилганидан кейин 2 ой ўтгач бекор қилиниши керак. Агар иш берувчи ва корхона раҳбари (директори) ўртасида ушбу огоҳлантириш муддатини қисқартириш тўғрисида келишувга эришилган бўлса, истиснога йўл қўйилади (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 160-м. 4-қ.).
Агар ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ариза унинг ишни давом эттира олмаслиги (таълим ташкилотига қабул қилиниши, нафақага чиқиш, сайланадиган лавозимга сайланиш ва бошқа ҳолларда) билан боғлиқ бўлса, иш берувчи меҳнат шартномасини ходим сўраган муддатда бекор қилиши керак (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 160-м. 8-қ.).
МЧЖ иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни тавсия этамиз . Унда фақат битта масала: иштирокчиларнинг қайси бири меҳнат муносабатларини тугатиш тўғрисида буйруқ беришга ваколатли бўлиши ҳал қилиниши керак.
Умумий йиғилишни ўз вақтида ўтказмаслик (эндиликда ариза берилган кундан бошлаб 2 ой ичида) директор билан ҳисоб-китоб қилиш ва унга меҳнат дафтарчаси берилиши муддатлари бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Бу, ўз навбатида, ҳуқуқий низога олиб келиши мумкин.