11 ноябрь қачон дам олиш куни бўлади
Президент касаба уюшмалари ходимлари ва аъзоларига йўллаган мурожаатида Ўзбекистон касаба уюшмалари куни – 11 ноябрга байрам ва тегишинча, дам олиш куни мақомини бериш ташаббусини эълон қилди. Аммо Ўзбекистонда аллақачон янги байрам куни пайдо бўлди деб ҳисоблашга шошилманг.
Kadrovik.uz нима учунлигини тушунтиради:
Давлат раҳбарининг ташаббуслари доимо меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат орқали амалга оширилади. Мазкур ҳолда бу янги Меҳнат кодексининг 208-моддасига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун бўлиши керак.
Бундай қонун қабул қилингунга қадар ва 2023 йил 30 апрелдан янги МК кучга киргунга қадар – юқорида қайд этилган ўзгартишлар билан – Ўзбекистонда ҳозир ҳам амалдаги МКнинг 131-моддаси нормалари амал қилади. У ерда эса ноябрь ойида ишланмайдиган байрам кунлари назарда тутилмаган.
Сизни қуйидаги нашрлар қизиқтириши мумкин:
- Байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишлар учун қандай ҳақ тўланади
- Иш берувчи ходимларни дам олиш кунида ишлатганлиги учун қачон жазоланиши мумкин
- Байрам арафасидаги иш кунини қисқартирмаса бўладими
- Ходимга байрам куни ишлагани учун қўшимча ҳақ тўлаш
- Ўқитувчи ва мураббийлар кунини ҳисобга олган ҳолда қандай дам оламиз