Янги МК: Бола парвариши бўйича нафақа олиш ҳуқуқи қайси пайтдан бошланади

preview
Эътибор беринг
Тушунтириш 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК асосида тайёрланган.

Бу масала икки меъёрий ҳужжат – Меҳнат кодекси ва Ишлайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилганлиги учун ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом билан тартибга солинган. Аммо шунга қарамай, нафақа автоном равишда ёки фақат ходима бола парвариши бўйича таътил расмийлаштираётганда тайинланадими, аниқлик йўқ. Афсуски янги МКда ҳам бу масалада ўзгариш бўлмади.

Ишларнинг ҳозирги ҳолатини ҳисобга олган ҳолда қандай ҳаракат қилиш кераклигига эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС изоҳ берди:


Вазият:ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган ходима, у тугагандан сўнг, илгари фойдаланилмаган барча меҳнат таътилларидан фойдаланмоқчи. Кейин эса – бола парвариши бўйича таътилни расмийлаштириб, тўлиқсиз иш куни шароитида ёки  масофадан туриб ишламоқчи.

Қайси вақтдан бошлаб унда бола парвариши бўйича нафақа олиш ҳуқуқи кучга киради – ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейинми ёки бола парвариши бўйича таътил расмийлаштирилган пайтдан бошлабми, бу ҳолатда – меҳнат таътили тугагандан сўнгми?

У бола парвариши таътили даврида ишлаб туриб бир вақтнинг ўзида ҳам нафақа олиб, меҳнат таътилига чиқишга ҳақлими?

– Меҳнат кодексининг 405-моддаси ва Ишлайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилганлиги учун ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди меъёрлари ўртасида зиддият мавжуд:

МК 405.

Низом 3-б., 14.03. 2002. АВ рўйхат рақами 1113-сон

Мазмуни:  ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланади

Хулоса: нафақа бола парвариши таътили даврида тайинланади

Мазмуни: Бола парвариши бўйича нафақа оналарга (онанинг ўрнини босувчи шахсларга) нафақа олиш учун мурожаат қилинган ойдан бошлаб, аммо ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган кундан сўнг тайинланади

Хулоса: нафақа бола парвариши бўйича таътил расмийлаштирилганидан  қатъи назар, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин тайинланади

Шу тариқа, Меҳнат кодексининг 405-моддасига таяниб, агар ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёл аввал фойдаланилмаган меҳнат таътилидан фойдаланишни расмийлаштириш ва ундан фойдаланишга, «таътил пули» тўловларини олишга ва шундан кейингина бола парвариши бўйича таътилни расмийлаштиришга қарор қилса, у нафақа олиш ҳуқуқини фақат бола парвариши таътили бошланиши билан олади.

Одатда амалиётда худди шундай йўл тутилади. Ёки – аёлга меҳнат таътилларидан фойдаланиш масаласини кейинроққа, нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлмайдиган вақтга қолдиришни тавсия қиладилар.

Кўриб чиқилаётган вазиятда ходима болани парваришлаш таътили даврида тўлиқ бўлмаган иш вақти шароитида (ёки уйда) ишлаш истагини билдирди – нафақа олиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда .

Бундай меҳнат фаолияти даврида аёл меҳнат таътилига ҳам  ва бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича бериладиган нафақа олиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади .

Бу даврда  унга ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин фойдаланилмаган барча меҳнат таътилларини уларни жорий давр таътилига қўшиш орқали тақдим қилиш мумкин деб ҳисоблаймиз.

Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари /publish/doc/text185930_bola_parvarishi_buyicha_nafaqa_olish_huquqi_qaysi_paytdan_boshlanadi1