Масофадан туриб ишловчи ходимларни расмийлаштириш ва улар билан ишлаш тартиби (1-қисм)

preview
Эътибор беринг
Тушунтириш 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК асосида тайёрланган.
бажарилиши тўғрисида ахборот алмашиш усуллари;
  масофадан туриб ишлашнинг аралаш режими белгиланганда стационар иш жойида ишлаш ва масофадан туриб ишлаш даврлари, шунингдек уларнинг навбат билан алмашиниши;
ходимга ишлаш учун асбоб-ускуналар/ташкилий техника бериш тартиби ва  иш берувчининг уларни таъмирлашни амалга оширишга доир мажбуриятлари. Агар ходим ўз мулкидан фойдаланса, унга бу билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартиби ва шартлари; 
ходимни иш берувчи билан ҳамкорлик қилиш учун зарур бўлган алоқа воситалари, шу жумладан Интернет билан таъминлаш; 
ходим меҳнат мажбуриятларини бажариш учун алоқа воситаларидан фойдаланганлиги муносабати билан унга харажатларнинг ўрнини қоплаш тартиби ва шартлари; 
ходимга фойдаланиш учун берилган ускуналар, ташкилий техника бузилганлиги туфайли зарарнинг ўрнини қоплаш шартлари;
ходимга фойдаланиш учун берилган ускуналар, ташкилий техника, дастурий-техник воситалар, алоқа воситалари, ахборотни муҳофаза қилиш воситаларини ва бошқа воситаларни инвентаризациядан ўтказиш тартиби;
масофадан туриб ишловчи ходим ва иш берувчининг электрон ҳужжатлар алмашинуви орқали ҳамкорлик қилиши тартиби; 
ишларни белгиланган муддатларда бажариш имконияти бўлмаган тақдирда, ходимнинг сабабни кўрсатган ҳолда иш берувчини хабардор қилиш мажбурияти; 
иш берувчи ва ходимнинг меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ҳамда хавфсизлик шартларига риоя этиш мажбуриятлари.

Тобора кўпроқ иш берувчилар масофавий иш шаклини штатдаги ходимлари учун қулай деб ҳисобламоқдалар. Бундай ходимлар билан меҳнат шартномасини тузиш, уларнинг иш вақти режимини белгилаш, буйруқлар ва ички ҳужжатлар билан таништириш, уларнинг меҳнатига қандай ҳақ тўлаш кераклигини «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА ҳамда  Меҳнат кодекси муаллифларидан бири, юридик фанлар номзоди Михаил ГАСАНОВ тушунтиришди:

 

– Масофадан туриб ишлаш меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасини иш берувчи жойлашган ердан, ташкилотнинг алоҳида тузилмасидан (шу жумладан бошқа ерда жойлашганларидан) иш берувчининг бевосита ёки билвосита назоратида бўлган стационар иш жойидан, ҳудуддан ёки объектдан ташқарида бажаришдан иборат.

Масофадаги ходим  иш берувчи билан  ҳамкорликни  ахборот-телекоммуникация тармоқларидан, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш орқали амалга оширади ва ишлайди .

Бунда, агар ходим иш вақтининг камида эллик фоизини масофадан туриб ишлашига тўғри келса, у масофадан туриб ишловчи бўлиб ҳисобланади.

Масофадан туриб ишлаш доимий ёки вақтинча бўлиши мумкин .

Доимий масофадан туриб ишлаш ходим иш берувчи билан қуйидагиларни тузганини билдиради:

  • меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни бажаришнинг бутун вақти давомида масофадан туриб ишлаш тўғрисида номуайян муддатга ёки муддатли меҳнат шартномаси;
  • иш берувчининг назорати остида бўлган стационар иш жойидан ташқарида доимий асосда ишлаш ҳақидаги шартни ўз ичига олган меҳнат шартномасига доир қўшимча келишувни.

Вақтинча масофадан туриб ишлаш ходим томонидан меҳнат вазифасини унинг розилиги билан иш берувчининг назорати остида бўлган стационар иш жойидан ташқарида вақтинча бажарилишини назарда тутувчи иш режимидир.

 

Меҳнат муносабатларининг қайси босқичида масофавий иш режимини белгилаш ва расмийлаштириш мумкин

Бундай режим қуйидаги ҳолларда белгиланади:

  • ишга қабул қилинаётганда;
  • агар ходим оддий иш режимидан масофадан туриб ишлашга ўтаётган бўлса, иш жараёнида.

 

Масофадан туриб ишловчи ходимни ишга қабул қилишда у билан ишни масофадан туриб бажариш учун меҳнат шартномаси тузилади.

Унга, умумий шартлардан ташқари, масофадан туриб ишлаш иш режими билан боғлиқ қуйидаги алоҳида шартлар ҳам киритилади :

  • аниқ иш жадвали: иш кунларининг ҳамда иш соатларининг сони ва даврийлиги; 
  • иш берувчи ва ходим ўртасидаги ишлаб чиқариш вазифалари ва уларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот алмашиш усуллари;
  • масофадан туриб ишлашнинг аралаш режими белгиланганда стационар иш жойида ишлаш ва масофадан туриб ишлаш даврлари, шунингдек уларнинг навбат билан алмашиниши;
  • ходимга ишлаш учун асбоб-ускуналар/ташкилий техника бериш тартиби ва  иш берувчининг уларни таъмирлашни амалга оширишга доир мажбуриятлари. Агар ходим ўз мулкидан фойдаланса, унга бу билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартиби ва шартлари; 
  • ходимни иш берувчи билан ҳамкорлик қилиш учун зарур бўлган алоқа воситалари, шу жумладан Интернет билан таъминлаш; 
  • ходим меҳнат мажбуриятларини бажариш учун алоқа воситаларидан фойдаланганлиги муносабати билан унга харажатларнинг ўрнини қоплаш тартиби ва шартлари; 
  • ходимга фойдаланиш учун берилган ускуналар, ташкилий техника бузилганлиги туфайли ходим томонидан зарарнинг ўрнини қоплаш шартлари;
  • ходимга фойдаланиш учун берилган ускуналар, ташкилий техника, дастурий-техник воситалар, алоқа воситалари, ахборотни муҳофаза қилиш воситаларини ва бошқа воситаларни инвентаризациядан ўтказиш тартиби;
  • масофадан туриб ишловчи ходим ва иш берувчининг электрон ҳужжатлар алмашинуви орқали ҳамкорлик қилиши тартиби; 
  • ишларни белгиланган муддатларда бажариш имконияти бўлмаган тақдирда, ходимнинг сабабни кўрсатган ҳолда иш берувчини хабардор қилиш мажбурияти; 
  • иш берувчи ва ходимнинг меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ҳамда хавфсизлик шартларига риоя этиш мажбуриятлари.

Агар юқорида келтирилган шартлардан бирор-бири шартномага киритилмаган бўлса, бу меҳнат шартномасини тузилмаган деб эътироф этиш ёки уни бекор қилиш учун асос бўлмайди.  Бу ҳолда шунчаки меҳнат шартномасига қўшимча келишув расмийлаштириб,  етишмаётган бандларни киритинг .

Меҳнат шартномасида бошқа шартлар, шу жумладан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун қўшимча асослар ҳам назарда тутилиши мумкин

Масофадан туриб ишловчи ходим билан меҳнат шартномасининг намунавий шакли ҳукумат томонидан тасдиқланади.

Ходим масофадан туриб ишлашга қабул қилинаётганда 10.28.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МКнинг 124-моддасида белгиланган ҳужжатларни тақдим қилади. Агар меҳнат шартномаси электрон шаклда тузилаётган бўлса, улар электрон ҳужжат шаклида юборилиши мумкин. Аммо, иш берувчининг талабига кўра мазкур шахс иш берувчига ушбу ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини маълум қилинадиган буюртма хат билан қоғозда почта орқали юбориши шарт.

Тузилган меҳнат шартномаси асосида иш берувчи масофадан туриб ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.

 

Ишлаётган ходимнинг одатдаги иш режимидан масофадан туриб ишлаш режимига ўтказилиши  – бу:  

1) меҳнат шартларининг ўзгариши - аввалги меҳнат вазифаси  сақланиб қолса . Масалан, масофавий режимга ўтгандан сўнг, илмий журналга мақолалар ёзиш билан шуғулланадиган ходим худди шу ишни давом эттиради;

2) бошқа ишга ўтказиш – агар меҳнат вазифаси ўзгарса. Масалан, масофавий иш режимига ўтгандан сўнг, референт-котиб мақолаларни чет тилига таржима қилиш вазифасини бажаради .

Масофавий ишга ўтиш доимий ёки вақтинчалик бўлиши мумкин. Иккала вариант ҳам иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ учун асос :

1) доимий ўтишда – меҳнат шартномасига қўшимча келишув;

2) вақтинчалик ўтишда – ходимнинг масофадан туриб ишлашга ўтишга розилигини билдирадиган аризаси.

Доимий масофадан туриб ишлашга ўтиш тўғрисидаги меҳнат шартномасига қўшимча келишувда юқорида санаб ўтилган уни бажариш шартлари кўрсатилади .

Меҳнат шартномаси ва унга қўшимча келишув умумий тартибда (қоғоз шаклида) ёки электрон ҳужжатлар алмашинуви орқали  тузилади.

Эътибор беринг

Электрон ҳужжатлар алмашинуви бу сканерланган ёки суратга олинган ҳужжатни қоғоз ташувчида электрон алоқа воситалари орқали юбориш эмас.

Электрон ҳужжат, бошқа нарсалар қатори, уни электрон рақамли имзолар (ЭРИ) билан тасдиқлашни назарда тутади.

Эслатиб ўтамиз

Электрон ҳужжат қоғоз ҳужжатга тенглаштирилган ва у билан бир хил юридик кучга эга. У ЭРИ билан тасдиқланиши ва уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларга эга бўлиши керак :

  • электрон ҳужжатни жўнатувчи юридик шахснинг номи ёки электрон ҳужжатни жўнатувчи жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
  • электрон ҳужжатни жўнатувчининг почта ва электрон манзили;
  • ҳужжат яратилган сана шулар жумласидан.

 Электрон ҳужжат нусхаси қоғоз ташувчида ҳам бўлиши мумкин.

Агар меҳнат шартномаси (қўшимча келишув) электрон ҳужжатларни алмашиш йўли билан тузилган бўлса, ходим уни қоғоз ташувчида  ҳам юборишни талаб қилишга ҳақли. Иш берувчи бу талабни олган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ходимга тегишли тартибда расмийлаштирилган ҳужжат нусхасини  юбориши шарт. Яъни, унда иш берувчининг муҳри билан тасдиқланган (агар мавжуд бўлса) ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг имзоси бўлиши  керак.

Ҳужжат маълум қилинадиган буюртма хат билан қоғозда почта орқали юборилади. Буюртма хатни олган ходимнинг исми ва имзоси кўрсатилган билдиришнома варағи сақланиши керак.

Томонлар бир-бирларини шартнома ёки қўшимча келишув имзоланган нусхаларни олганлиги тўғрисида электрон шаклда хабардор қиладилар.

Давоми бор...