Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш қандай расмийлаштирилади

preview
Эътибор беринг
Тушунтириш 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК асосида тайёрланган.

Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра  бекор қилишга келишиб олдилар. Бу ҳолатда қандай ҳужжат тузилиши керак? «Келишувга кўра» ва «ўз хоҳишига кўра»ишдан бўшаш ўртасидаги фарқ нимада?

Саволга «Норма» мутахассиси, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА изоҳ берди:

 

– Ходим ва иш берувчининг ўзаро келишувига кўра исталган меҳнат шартномасини – номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддатли меҳнат шартномасини ҳам бекор қилиш мумкин. Буни исталган вақтда тарафларнинг келишувига кўра амалга ошириш мумкин. Янги МКнинг 157-моддасида ходимни шу асосда ишдан бўшатишнинг аниқ тартиби назарда тутилган.

Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув билан расмийлаштирилади. Унда қуйидагиларни кўрсатинг:

  • меҳнат шартномаси бекор қилинадиган сана;
  • қўшимча келишув тузилган сана;
  • тарафларнинг реквизитлари.

Ушбу ҳужжат меҳнат шартномаси тарафларининг уни бекор қилиш ҳақидаги  ўзаро розилиги фактини тасдиқлайди.

Эътибор беринг

Тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшашни МКнинг 160-м. бўйича ходимнинг ташаббусига  кўра ишдан бўшаш билан адаштирманг. Биринчи ҳолатда, ходимнинг ҳам, иш берувчининг ҳам розилиги талаб қилинади, иккинчисида – ходимнинг хоҳиши етарли.

Асос:

  • тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшаш учун – меҳнат шартномасига қўшимча келишув;
  • ходимнинг ташаббусига  кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш учун – ходимнинг иш берувчини ишдан бўшаш истаги ҳақида огоҳлантирган аризаси .

МКнинг 160-м. бўйича меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилинаётганда ходим меҳнат шартномасини бекор қилишнинг хоҳлаган санасини (ҳатто ариза топширилган куни ҳам) белгилаши мумкин, аммо қатъий 2 ҳафталик огоҳлантириш муддати доирасида. Ушбу муддатни оширишга йўл қўйилмайди. Агар бу даврда меҳнат шартномаси бекор қилинмаган ва меҳнатга оид муносабатлар давом этаётган бўлса, ходимнинг меҳнат шартномасини  бекор қилиш ҳақидаги аризаси ўз кучини йўқотади .

Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилишда эса

меҳнат шартномасини бекор қилишнинг исталган санасини белгилаш мумкин – ҳатто бир ойдан кейин. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги қўшимча келишувда албатта аниқ сана кўрсатилиши керак. Масалан: «ходим билан меҳнат шартномаси 2022 йил 23 декабрда бекор қилинади».

Ходимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишдаги яна бир асосий фарқ – бу ходимнинг огоҳлантириш муддати тугашидан олдин ўз аризасини чақириб олиш ҳуқуқидир. Ушбу тартиб-таомил ҳақида батафсил бу ерда ёзганмиз:

Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ҳар икки тараф имзолаган ёзма келишув бир томонлама бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас. Бунга келишувнинг ўзида тарафларга бундай ҳуқуқ берилган тақдирдагина йўл қўйилади. Худди шу тартиб ходим ва иш берувчининг ўзаро розилиги билан белгиланган меҳнат шартномасини бекор қилиш санасига ҳам тегишли. Уни фақат тарафларнинг келишувига кўра ўзгартириш мумкин.

Шундай қилиб, ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида имзоланган келишувни бажаришдан бир томонлама бош тортиши уни бекор қилиш учун асос бўлмайди. Агар келишувда ишдан бўшатишни бир томонлама рад этиш ҳуқуқи тўғрисидаги шарт бўлмаса, сиз ходимнинг норозилигига қарамай, меҳнат шартномасини қўрқмасдан бекор қилишингиз мумкин. 

Касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органининг меҳнат шартномасини томонларнинг келишувига кўра  бекор қилишга розилиги талаб қилинмайди.

Ходимга ишдан бўшатиш нафақаси тўланмайди. Иш берувчи молиявий имкониятидан келиб чиққан ҳолда ушбу асос бўйича ишдан бўшаётган ходимлар учун жамоа шартномаси, бошқа ички ҳужжатлар, меҳнат шартномаси ёки келишувнинг ўзида моддий кўмак вариантларини назарда тутиши мумкин.

Меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувида шартлашилган санада бекор қилинади, ҳатто у «касаллик» даври, таътил ёки ходимнинг иш жойида бўлмаган бошқа ҳолатларга тўғри келса ҳам. Умумий қоидага кўра  вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси, агар уни олиш ҳуқуқи иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган даврда (синов даври ҳамда ишдан бўшатилган кунни ҳам қўшиб) пайдо бўлса,  берилади .

 

 

 

Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш қандай расмийлаштирилади

 

 

Эътибор беринг

Тушунтириш 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК асосида тайёрланган.

Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра  бекор қилишга келишиб олдилар. Бу ҳолатда қандай ҳужжат тузилиши керак? «Келишувга кўра» ва «ўз хоҳишига кўра»ишдан бўшаш ўртасидаги фарқ нимада?

 

Саволга «Норма» мутахассиси, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА изоҳ берди:

 

 

Ходим ва иш берувчининг ўзаро келишувига кўра исталган меҳнат шартномасини – номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддатли меҳнат шартномасини ҳам бекор қилиш мумкин. Буни исталган вақтда тарафларнинг келишувига кўра амалга ошириш мумкин. Янги МКнинг 157-м.да ходимни шу асосда ишдан бўшатишнинг аниқ тартиби назарда тутилган.

 

Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув билан расмийлаштирилади. Унда қуйидагиларни кўрсатинг:

 меҳнат шартномаси бекор қилинадиган сана;

қўшимча келишув тузилган сана;

 тарафларнинг реквизитлари.

 

Ушбу ҳужжат меҳнат шартномаси тарафларининг уни бекор қилиш ҳақидаги  ўзаро розилиги фактини тасдиқлайди.

 

Эътибор беринг

Тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшашни МКнинг 160-м. бўйича ходимнинг ташаббусига  кўра ишдан бўшаш билан адаштирманг. Биринчи ҳолатда, ходимнинг ҳам, иш берувчининг ҳам розилиги талаб қилинади, иккинчисида – ходимнинг хоҳиши етарли.

Асос:

тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшаш учун – меҳнат шартномасига қўшимча келишув;

ходимнинг ташаббусига  кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш учун – ходимнинг иш берувчини ишдан бўшаш истаги ҳақида огоҳлантирган аризаси 28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 160-м. 1-қ..

МКнинг 160-м. бўйича меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилинаётганда ходим меҳнат шартномасини бекор қилишнинг хоҳлаган санасини (ҳатто ариза топширилган куни ҳам) белгилаши мумкин, аммо қатъий 2 ҳафталик огоҳлантириш муддати доирасида. Ушбу муддатни оширишга йўл қўйилмайди. Агар бу даврда меҳнат шартномаси бекор қилинмаган ва меҳнатга оид муносабатлар давом этаётган бўлса, ходимнинг меҳнат шартномасини  бекор қилиш ҳақидаги аризаси ўз кучини йўқотади 28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 160-м.7-қ..

Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилишда эса  

меҳнат шартномасини бекор қилишнинг исталган санасини белгилаш мумкин ҳатто бир ойдан кейин. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги қўшимча келишувда албатта аниқ сана кўрсатилиши керак. Масалан: «ходим билан меҳнат шартномаси 2022 йил 23 декабрда бекор қилинади».

 

Ходимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишдаги яна бир асосий фарқ – бу ходимнинг огоҳлантириш муддати тугашидан олдин ўз аризасини чақириб олиш ҳуқуқидир.

 

 

Ушбу тартиб-таомил ҳақида батафсил бу ерда ёзганмиз:

 

Агар ходим ишдан бўшаш ҳақидаги фикрини ўзгартирса.   

 

Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ҳар икки тараф имзолаган ёзма келишув бир томонлама бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас. Бунга келишувнинг ўзида тарафларга бундай ҳуқуқ берилган тақдирдагина йўл қўйилади. Худди шу тартиб ходим ва иш берувчининг ўзаро розилиги билан белгиланган меҳнат шартномасини бекор қилиш санасига ҳам тегишли. Уни фақат тарафларнинг келишувига кўра ўзгартириш мумкин.

 

Шундай қилиб, ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида имзоланган келишувни бажаришдан бир томонлама бош тортиши уни бекор қилиш учун асос бўлмайди. Агар келишувда ишдан бўшатишни бир томонлама рад этиш ҳуқуқи тўғрисидаги шарт бўлмаса, сиз ходимнинг норозилигига қарамай, меҳнат шартномасини қўрқмасдан бекор қилишингиз мумкин.

 

Касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органининг меҳнат шартномасини томонларнинг келишувига кўра  бекор қилишга розилиги талаб қилинмайди.

 

Ходимга ишдан бўшатиш нафақаси тўланмайди. Иш берувчи молиявий имкониятидан келиб чиққан ҳолда ушбу асос бўйича ишдан бўшаётган ходимлар учун жамоа шартномаси, бошқа ички ҳужжатлар, меҳнат шартномаси ёки келишувнинг ўзида моддий кўмак вариантларини назарда тутиши мумкин.

 

Меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувида шартлашилган санада бекор қилинади, ҳатто у «касаллик» даври, таътил ёки ходимнинг иш жойида бўлмаган бошқа ҳолатларга тўғри келса ҳам. Умумий қоидага кўра  вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси, агар уни олиш ҳуқуқи иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган даврда (синов даври ҳамда ишдан бўшатилган кунни ҳам қўшиб) пайдо бўлса,  берилади Низом 3-б. 08.05.2002 й. АВ рўйх.рақами 1136-сон..  

Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш /publish/doc/text186699_mehnat_shartnomasini_taraflarning_kelishuviga_kura_bekor_qilish_qanday_rasmiylashtiriladi1