Маъмурий ҳибс «прогул» ҳисобланадими

preview

«Ходимга 5 сутка давомида ҳибсда сақлаш кўринишида маъмурий жазо қўлланилди, шу сабабли у ишга бормади. У билан меҳнат шартномасини бир марталик қўпол қоидабузарлик – прогул учун бекор қилиш мумкинми?». 

Саволга «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Эътибор беринг
Тушунтириш 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК асосида тайёрланган.

 

– Агар ходим маъмурий жавобгарликка иш вақтидан ва иш берувчининг ҳудудидан ташқарида жалб қилинган бўлса, унинг ҳуқуқбузарлиги меҳнат интизомини бузиш ва маъмурий ҳибсга олиш эса – прогул деб ҳисобланмайди.

Шунинг учун маъмурий ҳибсга олиш сабабли ходимнинг ишда бўлмаган вақти у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос бўла олмайди.

Ходимнинг йўқлиги сабабини тасдиқловчи ҳужжат асосида ишланмаган 5 кун учун хақ тўламанг, кейинги кундан бошлаб – унга ишлашга рухсат беринг.

Агар ходим маъмурий жавобгарликка иш вақтида ва иш берувчининг ҳудудида жалб қилинган бўлса, шунингдек унинг ҳуқуқбузарлиги меҳнат интизомини қўпол равишда бузиш рўйхатига кирса, у билан тузилган меҳнат шартномасини янги Меҳнат кодексининг 161-модда 2-қисм 5-бандига биноан бекор қилиш мумкин. Аммо бу ҳолатда ҳам маъмурий ҳибсга олиш туфайли ходимнинг ишда йўқлигини прогул деб ҳисоблаш мумкин эмас.