Пригодится каждому кадровику в феврале:
«Ходимга 10 кунлик меҳнат таътилини тақдим қилиб, қолган кунларни эса пуллик компенсация билан ёпиш мумкинми?».
Саволга эксперт ва «Нормa» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
– Меҳнат муносабатлари даврида сиз ходимга қуйидаги ҳолларда меҳнат таътилининг фойдаланилмаган қисми учун пуллик компенсация тўлашингиз мумкин:
1) фақат ходимнинг хоҳишига кўра;
2) фақат меҳнат таътили давомийлигининг энг кам (йигирма бир календарь кун) кунлари учун
.
Янги МКга мувофиқ таътилни қисмларга бўлишда таътилнинг бир қисми ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаслиги кераклигини эътиборга олинг .
Кўриб чиқилаётган вазиятда:
1) агар ходимнинг таътили атиги 21 календарь кунни ташкил этса, унинг қандайдир қисмини пул билан компенсация қилиш мумкин эмас;
2) агар ходимнинг таътили 22 календарь кун ёки ундан кўпроқни ташкил қилса, фақат 21 кундан ортиқ қисми компенсация қилиниши мумкин:
- таътил – 22 кун, 1 кун компенсация қилиниши мумкин;
- таътил – 23 кун, 2 кун компенсация қилиниши мумкин ва ҳоказо;
3) 21 календарь кундан сиз албатта 14 кунни таътилнинг бир қисми сифатида беришингиз керак. Тегишинча, таътилнинг қолган қисми қуйидагилардан ташкил топади:
- агар таътил 21 кунни ташкил қилса – 7 кун;
- агар таътил – 22 кун бўлса – 8 кун;
- агар таътил – 23 кун бўлса – 9 кун;
- ва фақат таътил – 24 кун бўлса – 10 кун.