2023 йил апрель ойида Рамазон ҳайитини нишонлаш муносабати билан неча кун дам оламиз

preview

2023 йилда Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 21 апрель, жума кунига тўғри келади. Ўзбекистонликларни тўрт кунлик узлуксиз дам олиш кутмоқда. Бу Президентнинг «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ–270-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Фармони билан назарда тутилган.

Батафсил – kadrovik.uz шарҳида: 

 

Беш кунлик иш ҳафтаси режимида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари:

  • 21 апрель (жума) – байрам куни;
  • 22 апрель (шанба);
  • 23 апрель (якшанба);
  • 24 апрель (душанба) – қўшимча дам олиш куни (илгари белгиланганидек ишлаб беришсиз).

 

Олти кунлик иш ҳафтаси режимида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари:

  • 21 апрель (жума) – байрам куни;
  • 22 апрель (шанба) – қўшимча дам олиш куни;
  • 23 апрель (якшанба);
  • 24 апрель (душанба) – қўшимча дам олиш куни.

 

Барча иш режимлари учун

2023 йил 20 апрель – камида бир соатга қисқартирилган байрам арафасидаги кун .

Тегишинча, барча иш режимлари учун иш вақти календари ва апрель ойида, иккинчи чоракда, йилнинг  биринчи ярмида ва йил давомида иш вақти нормаси ўзгаради:

Апрель 2023

Душанба

Сешанба

Чоршанба

Пайшанба

Жума

Шанба

Якшанба

 

 

 

 

 

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21*

22

23

24**

25

26

27

28

29

30

Беш кунлик иш ҳафтаси учун 2023 йил апрель ойида – 18 иш куни, иш вақти нормаси – 143 соатни ташкил қилади.

Олти кунлик иш ҳафтаси учун – 22 иш куни, иш вақти нормаси:

  • ҳафтада 40 соат ишловчилар учун – 145 соат;
  • ҳафтада 36 соат ишловчилар учун – 131 соат.

 

25 апрелдан бошлаб (байрамлардан кейин) одатий иш режимига ўтамиз.

Яъни, 29 апрель (шанба):

  • беш кунлик иш ҳафтасида – дам олиш куни;
  • олти кунлик иш ҳафтасида – иш куни.

 

Таътилларга қандай тузатиш киритиш керак  

24 апрель – қўшимча дам олиш куни, амалдаги Меҳнат кодексига кўра у таътил кунлари ҳисоб-китобидан чиқариб ташланади.

Шунинг учун ушбу даврда таътилда бўлган ходимларга ишга чиқиш куни буйруқда илгари белгиланган санадан бошлаб бир кунга сурилади.

Ички буйруқ билан буйруқларга ўзгартиришлар киритиш, шунингдек вақтни ҳисобга олиш жадвалларига ўзгартиришлар киритиш керак.

Эслатиб ўтамиз

2023 йил апрель ойида таътил тўлови ҳисоб-китобига қуйидагилар киритилмайди:

  • якшанба календарь кунлари – 2, 9, 16, 23, 30 апрель;
  • рамазон ҳайити байрами – 21 апрель.

Валерия ЛЯНДРЕС,

«Норма» эксперти