Стаж давомийлиги қандай ҳисобланади – лавозим бўйичами ёки ишга кирган санаданми

preview

«Директор ўринбосари ушбу лавозимда 2016 йил 1 апрелдан то ҳозирги кунга қадар ишлайди. 2023 йил май ойидан бошлаб у навбатдаги таътилга ариза ёзди. Янги МК бўйича тўлиқ иш йили учун директор ўринбосарига неча кунлик таътил берилиши керак? Улардан неча кунини тўлашимиз керак?»

Саволга «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Эътибор беринг

Кадрлар масалалари бўйича бошқа янги мақолаларни кўриш учун ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи охирги лавозимда ишлаш давридан эмас, балки ташкилотда (тармоқда) ишга қабул қилинган санадан бошлаб ҳисоблаб чиқарилади.

Меҳнат кодекси ҳақ тўланадиган ҳар йилги асосий меҳнат таътилининг энг кам давомийлигини белгилади – йигирма бир календарь кун .

Янги меҳнат кодексига мувофиқ қўшимча ёки узайтирилган таътиллар эгаллаб турган лавозимга боғлиқ эмас. Аммо ҳар бир ташкилот ички ҳужжатлар ёки иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишув бўйича асосий меҳнат таътилининг бошқа (оширилган) миқдорини белгилашга ҳақли, аммо камида 21 календарь кун.

Кўп йиллик иш стажи учун ҳақ тўланадлиган қўшимча таътил асосий таътилга қўшилади:

  • 5 йиллик ишдан кейин – қўшимча таътилнинг 2 календарь куни;
  • 10 йиллик иш учун – қўшимча таътилнинг 4 календарь куни;
  • 15 йиллик иш учун – қўшимча таътилнинг 6 календарь куни;
  • 20 йиллик иш учун – қўшимча таътилнинг 8 календарь куни.

МК 220-м. 1-қисмга мувофиқ битта ташкилотда ёки тармоқда 20 йилдан ортиқ иш стажида бу асос бўйича қўшимча кунлар миқдори энди ўзгармайди.

Таътилни тақдим қилишда ҳисоб-китобга таътил бошланиш санасини эмас, балки таътил бериладиган даврни (иш йилини) ҳисобга олинг . Бу ҳақда бу ерда ёзганмиз: