Иш ҳақи сақланмайдиган таътил меҳнат стажига қандай таъсир қилади

preview

«Ходим 5 август куни ишга қабул қилинди. У иш йили давомида бир неча маротаба иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқди. Бундай таътилнинг жами давомийлиги 25 кунни ташкил қилди. Ходимга навбатдаги меҳнат таътилини тақдим қилиш мақсадида ушбу давр давомидаги иш стажини қандай ҳисобга олиш керак? Иш йили иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлиш кунлари сонига узайтириладими?».

Kadrovik.uz тушунтиради:

Эътибор беринг
Муҳим тушунтиришлардан ҳеч бирини ўтказиб юбормаслик учун ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Меҳнат таътилини тақдим қилиш мақсадида иш стажи умумбелгиланган тартибда ҳисобга олинади : иш ҳақи сақланмайдиган 2 ҳафталик таътил иш стажига киритилади, қолган вақт эса киритилмайди.

Бунда жамоа келишувлари, жамоа шартномаси, ички ҳужжатлар, меҳнат шартномасининг шартларида ҳар йилги асосий меҳнат таътили олиш ҳуқуқини берувчи, давомийлиги 2 ҳафта ва ундан ортиқ бўлган таътил вақтини меҳнат таътилига киритиш назарда тутилиши мумкин . Шунинг учун ҳар эҳтимолга қарши ташкилотингиз ходимларига бундай кафолат ўрнатилганми-йўқми текшириб кўринг. Агар у ўрнатилмаган бўлса, у ҳолда умумий тартибда ҳаракат қилинг ва меҳнат таътили олишга ҳуқуқ берадиган, 2 ҳафтадан ошадиган иш ҳақи сақланмайдиган таътил кунларини иш стажидан чегириб ташланг.

Иш йили ҳисобининг бошланғич қиймати ҳар йилги меҳнат таътилини олишга ҳуқуқ берувчи иш стажига киритилмаган иш ҳақи сақланмайдиган таътил кунлари сонига кўчирилади.

Агар сиз ходимга 2 ҳафтадан кўпроққа иш ҳақи сақланмайдиган таътил расмийлаштираётган бўлсангиз, у ҳолда ҳар йилги меҳнат таътили олишга ҳуқуқ берувчи унинг стажидан 14 кундан ошадиган кунлар сонини чегириб ташлашингиз керак. Кўриб чиқилаётган ҳолатда: 25 – 14 = 11 кун.

Агар ходимнинг иш даври 5 августдан бошланган бўлса, энди у 11 кунга сурилади ва 16 августдан бошланади.

Валерия ЛЯНДРЕС янгилади


Таътил ва ишламайдиган вақт-Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофиқ дам олиш вақти, таътилни рўйхатдан ўтказиш ва тартибга солиш ўзбекистонда ишламайдиган вақт, таътил ва ишламайдиган вақт, таътил Ўзбекистонда байрамлар қандай ташкил етилган. Ишламайдиган соатлар, байрамлар ва таътиллар ҳақида. Кадрлар бўлими ходими учун байрамлар ва таътиллар ҳақида маълумот /ru/publish/doc/text191477_ish_haqi_saqlanmaydigan_tatil_mehnat_stajiga_qanday_tasir_qiladi