Стаж учун қўшимча таътил берилишида бошқа тармоқ ташкилотидаги иш стажи ҳисобга олинадими

preview

«Ходимимиз бизга ишга жойлашгунга қадар ишлаган корхона аввалроқ бизнинг тармоққа қарашли бўлган, лекин кейинчалик  тармоқ структурасидан чиқиб кетган.

Бугунги кунда бизнинг тармоқ корхоналарига тегишли бўлмаган корхонада ишлаш муддатини тармоқдаги иш стажи учун қўшимча таътил ҳисоб-китобида ҳисобга олмаслик тўғрими? Бу қоидабузарлик саналадими?». 

Вазиятни эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС изоҳлади:


Эксперт-амалиётчиларининг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Турли тармоқларда турли хил вариантлар бўлиши мумкин.

Бизнинг фикримизча, ушбу масала ходимларнинг вакиллари ва тармоқ иш берувчилари ўртасидаги  жамоа келишувлари билан тартибга солиниши керак . Бошқа тармоқдаги иш стажи МК 220-м. 3-қисмига мувофиқ ушбу ҳужжат билан ҳисобга олиниши мумкин.

Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади.

Меҳнат кодексининг ушбу қоидалари қонунчиликда ўзига иш стажи учун ҳар йилги узоқроқ қўшимча меҳнат таътиллари берилиши назарда тутилган айрим тоифадаги ходимларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Меҳнат кодексининг 220-моддаси 3-қисмига мувофиқ қонун ҳужжатлари, жамоа келишувлари, шунингдек жамоа шартномаси, бошқа ички ҳужжатлар ёки меҳнат шартномаси ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига бошқа иш берувчидаги ёхуд бошқа тармоқдаги иш стажини киритиш ҳуқуқини бериши мумкин.