Ўриндош ходимга таътил пули ва фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация тўлаш керакми

preview

«Ташкилотимизда ўриндошлик асосида ишловчи ходимлар бор. Биз ўриндошларга таътил пули ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўлашимиз керакми?» 

Саволга «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

– Ҳа, сиз ўриндошларга таътил пули ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўлашингиз шарт. Барча ходимлар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга .

Ўриндош ходимлар асосий ходимлар билан бир қаторда ташкилотда ўрнатилган қўшимча ёки узайтирилган таътилларни , битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган узлуксиз стаж учун ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилини олишга ҳақли .

Ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил этади .

Шундай қилиб, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади , иш даврида эса уларнинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили учун таътилнинг энг кам давомийлигидан ташқари пулли компенсация тўланиши мумкин .  

Ўриндош ходимларга ҳам таътил тақдим қилинишига эътибор беринг:

  • тиббий муассаса томонидан тасдиқланган ҳомиладорлик ва туғиш варақасининг нусхаси асосида нафақа тўлаш билан ҳомиладорлик ва туғиш таътили ;
  • аёлнинг хоҳишига кўра – бола икки, уч ёшга тўлгунига қадар иш ҳақи сақланмайдиган болани парваришлаш таътили ;
  • ўқув таътили –ходимнинг танловига кўра асосий иш жойи бўйича ёки ўриндошлик асосидаги ишда .

 

 

Эксперт-амалиётчиларининг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.