Ходимнинг давлат мажбуриятларини бажариш ишига чақирилиши қандай расмийлаштирилади

preview

«Ташкилот давлат органидан буйруқ (хат) олди, унда исми келтирилган ходимларни маълум вақтга уларнинг эгаллаб турган лавозими, иш жойи ва ўртача иш ҳақини сақлаб қолган ҳолда вақтинча хизмат сафарига юбориш (бу сўз хатда тўғри қўлланганми, хизмат сафарига юбориш эмасми?) айтилган.  

Ходимларнинг йўлланмасини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш ва қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга таяниш керак?».

Саволга «Нормэксперти, юрист Нурали Нурмухамедов жавоб берди:

 

Зарур тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Ходимни вақтинча хизмат сафарига юбориш ходим юборилаётган иш берувчи билан тузилган алоҳида муддатли меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади. Аввалги иш жойида тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиши ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган даврда тўхтатиб турилади. Вақтинча хизмат сафарига юборилганда меҳнатга ҳақ тўлаш ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчи томонидан амалга оширилади .

Агар ходимнинг асосий иш жойида у бошқа ташкилотга ишларни бажариш учун юборилган даврда унинг иш ҳақи ва бошқа тўловлар сақлаб қолинса, у ҳолда бу вақтинча хизмат сафарига юбориш саналмайди.

Бундай ҳолда хатда «вақтинча хизмат сафарига» деб эмас, балки «ходимни юборишингизни сўраймиз» деб  кўрсатиш тўғрироқ бўлади.

Иш берувчи  МК 282-модда 9-хатбошига мувофиқ ходимнинг давлат ва жамоат мажбуриятларини бажариш вақтида уни иш жойини (лавозимини) ва ўртача ойлик иш ҳақини сақлаган ҳолда ишдан озод этиши шарт.

Меҳнат кодексининг 282-моддасига мувофиқ давлат ва жамоат мажбуриятларини бажариш вақтида ходим(лар)га иш жойи, лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиши билан   у(лар)ни ишдан озод қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.

Аммо савол туғилади, агар ходимлар ҳар куни яшаш жойига қайтишнинг иложи бўлмаган давлат мажбуриятларини бажариш учун бошқа шаҳарга (бошқа жойга) йўлланган бўлса, бу хизмат сафари ҳисобланадими?

Хизмат сафари ходимнинг иш берувчи фармойишига биноан доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга маълум муддатга қиладиган сафаридир . Ходим бу ҳолатда бошқа жойга айнан иш берувчининг фармойиши билан ва иш берувчининг аниқ топшириғи билан юборилганлиги сабабли, бу хизмат сафари ҳисобланади. Тегишинча, бу ҳолда хизмат сафари мақсади (масалан, ходимлар қандай давлат мажбуриятларини бажаришини кўрсатиш) кўрсатилган хизмат сафари тўғрисида буйруқ чиқариш тўғрироқ бўлади.

Тўлов Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади .