Пригодится каждому кадровику в январе:
Мустақиллик куни: 2023 йил сентябрь ойида қандай дам оламиз ва ишлаймиз
Сентябрь ойининг бошида яқинлашиб келаётган байрам – Мустақиллик куни муносабати билан барча иш режимидаги ташкилотларда ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади.
1 сентябрь (жума) – байрам куни .
2 сентябрь (шанба) –
беш кунлик иш ҳафтаси бўлган ташкилотларда календарь дам олиш куни;
олти кунлик иш ҳафтаси бўлган ташкилотларда қўшимча дам олиш куни .
2023 йил сентябрь ойида иш вақти давомийлиги:
- беш кунлик иш ҳафтасида – 20 иш куни, 160 иш соати;
- олти кунлик иш ҳафтасида – 24 иш куни, 159 иш соати
Бундай қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади .
Сентябрь байрамлари ходимнинг меҳнат таътили даврига тўғри келганда
Ҳар йилги меҳнат таътили даврига тўғри келадиган ишланмайдиган байрам кунлари меҳнат таътилларининг давомийлигини белгилашда ҳисобга олинмайди . Янги МКнинг 208-моддаси қайси кунлар ишланмайдиган байрам кунлари саналишини белгилайди.
Тегишинча, меҳнат таътили давомийлиги ҳисоб-китобига фақат 1 сентябрь киритилмайди. Аммо 2 ва 3 сентябрь кунлари ҳар қандай иш режимида таътил давомийлигига киритилади, чунки улар Меҳнат кодексининг 208-моддасида белгиланган байрам кунлари саналмайди.
Валерия ЛЯНДРЕС тайёрлади