Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ўн беш ёшга тўлмаган болалар ким бўлиб ишлаши мумкин
Вазирлар Маҳкамаси маданият, спорт ва оммавий ахборот воситалари соҳасидаги касб ва лавозимлар рўйхатини тасдиқлади, уларга ўн беш ёшга тўлмаган болалар меҳнат шартномаси бўйича қабул қилиниши мумкин (24.08.2023 йилдаги 419-сон ВМҚ).
Вазирлар Маҳкамаси қарори Меҳнат кодексининг 118-моддаси асосида қабул қилинган. Ушбу моддада маданий-томоша ташкилотларида, телевидение, радиоэшиттириш ташкилотларида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида соғлиғига ва маънавий камол топишига зиён етказмасдан асарларни яратиш ва (ёки) ижро этишда иштирок этиш учун ўн беш ёшга тўлмаган шахслар билан меҳнат шартномасини тузишга йўл қўйилиши назарда тутилган. Шунингдек, ўн беш ёшга тўлмаган профессионал спортчилар расман ишга қабул қилиниши мумкин.
Тасдиқланган иш, касб ва лавозимлар рўйхатига экскурсовод, артист, ҳунарманд, маъмур, рассом-фотограф, компьютер графикаси оператори, телеoператор, монтаж устаси, грим устаси, суфлёр, каскадёр, цирк артисти, киноактёр, аниматор, фотограф, альпинист-тозаловчи, спортчи, мураббий, кийим-кечак конструктори, флорист, дискотека бошловчиси ва бошқалар киритилди. Тўлиқ рўйхат билан бу ерда танишиш мумкин.
Ўн беш ёшга тўлмаган ходим номидан меҳнат шартномаси унинг ота-онаси (ота-она ўрнини босувчи шахс) томонидан имзоланади.
Ота-оналарнинг розилигидан ташқари васийлик ва ҳомийлик органидан ҳам рухсат олиш керак. Рухсатномада ўн беш ёшга тўлмаган бола ишлаши мумкин бўлган ҳар кунлик ишнинг энг кўп йўл қўйиладиган давомийлиги ҳамда иш бажарилиши мумкин бўлган бошқа шартлар кўрсатилади .