Меҳнат шартномасини тузишда ишга қабул қилиш ҳақидаги ариза керакми

preview

Меҳнат шартномасини тузишдан олдин иш сўраб мурожаат қилган шахсдан ариза олиш шартми? Саволга  kadrovik.uz илтимосига кўра янги Меҳнат кодексини ишлаб чиқиш бўйича экспертлар гуруҳи раҳбари, юридик фанлар номзоди Михаил Гасанов ва «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб беришди:

 

Долзарб мақолаларни ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Йўқ, ишга қабул қилиш тўғрисидаги ариза мажбурий ҳужжат эмас.

Ҳақиқатан ҳам бўлғуси ходимларнинг барчаси ишга қабул қилиш тўғрисида ариза ёзадиган амалиёт кўплаб ташкилотларда ўрнашиб қолган. Амалдаги меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда бу назарда тутилмаган.

Мазкур компанияда ишлаш тўғрисида шахс томонидан имзоланган меҳнат шартномаси гувоҳлик беради.

Ариза эмас, айнан меҳнат шартномаси – ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш учун асос ҳисобланади .

Бунда компанияда ишлаш истагида бўлган шахс ишга қабул қилиш тўғрисида ариза ёзган ва уни берган бўлса – иш берувчи бундай аризани қабул қилиши ва рўйхатдан ўтказиши шарт. Шахс иш берувчига ҳам оғзаки, ҳам ёзма мурожаат қилишга ҳақли, уни бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиб бўлмайди. Номзод, агар унинг ишга қабул қилиш тўғрисидаги оғзаки аризаси жавобсиз қолишидан қўрқса, ўзи ариза беришдан манфаатдор бўлиши мумкин. Ахир иш берувчи низо юзага келган тақдирда бу шахснинг унга мурожаат қилмаганлигини эълон қилиши мумкин.

Иш берувчи ишга қабул қилишни рад этиши мумкин. У ҳолда ташкилот мурожаат қилувчининг талабига кўра  уч кунлик муддатда рад этиш сабабларини ёзма равишда асослаши шарт. Ҳужжат ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланади .

Ишга қабул қилиш ўзига қонунга хилоф равишда рад этилган деб ҳисоблайдиган шахс мазкур қарор устидан белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин. Шунингдек, у тегишли ишни тақдим этиш, ўзига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин. 

Низоларни кўриб чиқиш чоғида ишга қабул қилишни рад этишнинг қонунийлигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига юклатилади .