Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ходим меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома олмай ишлаши мумкинми
«Пўлат қуйиш цехига (юқори хавфга эга бўлган ишлаб чиқариш) тажрибали ходим қабул қилинди. Шу асосда унга меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ бермасдан дарҳол вазифаларни бажаришга рухсат берилди. Бу иш берувчи учун қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?»
kadrovik.uz илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:
– Бу иш берувчини ходимларни қуйидагилар билан таъминлашга мажбур қиладиган МКнинг 359-моддаси ва «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддаси нормаларининг бузилишидир:
- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ беришни ўтказиш;
- меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича ўқитиш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларнинг билимларини текшириш.
Меҳнат кодексининг 362-моддасига мувофиқ ишга янги кираётган барча ходимлар, шунингдек бошқа ишга ўтказилаётган ходимлар учун иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ беришни амалга ошириши, ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усуллари ҳамда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга оид ўқувни ташкил этиши шарт.
Кириш йўл-йўриғидан малакаси, иш стажи ва иш тажрибасидан қатъи назар, корхонага ишга кираётган барча ходимлар ўтишлари лозим . У меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходими ёки ушбу мажбуриятлар зиммасига юкланган бошқа ходим томонидан ўтказилади. Агар шахс бевосита цехлардаги ишга қабул қилинса, йўл-йўриқни цех раҳбарларидан бири ўтказади.
Кириш йўл-йўриғи меҳнатни муҳофаза қилиш хонасида ўқув материалининг аниқ мазмуни ва ишлаб чиқариш шароитларига мос келадиган ўқитишнинг замонавий техник ўқув воситалари, кўргазмали қуроллар ва адабиётлардан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
Кириш йўл-йўриғини рўйхатга олиш журналида ходимнинг кириш йўл-йўриғидан ўтганлиги тўғрисида ёзув ва ходимнинг қабул ёзувида тегишли белгилар қўйилиши керак.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда ўқувдан ўтмаган, йўл-йўриқ олмаган ва билимлари текширувдан ўтказилмаган шахслар ишдан четлаштирилади . Аммо агар бунда ходимнинг айби бўлмаса, масалан, иш берувчининг ўзи бу тадбирларни ўтказишни таъминламаган бўлса, ишдан четлаштирилган давр учун ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади .
Кўриб чиқилаётган вазиятда иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича юқорида санаб ўтилган барча талабларни бузган. Тегишинча, йўл-йўриқ олмаган шахсни ишга қўйиш учун масъул бўлган ташкилотнинг мансабдор шахси МЖтКнинг 49-моддаси бўйича жаримага тортилиши мумкин.
Шунингдек, мутахассисларнинг қуйидаги саволларга жавобларини ўқишингиз мумкин: