Байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишлар учун қандай ҳақ тўланади

preview

«Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра 1 октябрь – ишланмайдиган байрам  куни. Бунда  қачон  дам олиш куни кўчирилмаслиги ҳақида изоҳ бор.  

Компаниямиз фаолияти аҳолига хизмат кўрсатиш – жадвалга мувофиқ ахлатни олиб чиқиш билан боғлиқ. 2 октябрь ахлатни олиб чиқиш билан боғлиқ ишчилар тоифаси учун иш куни эди. Ишчиларга 2 октябрь куни учун қандай миқдорда  ҳақ тўланади?»

Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

Амалиётчиларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Меҳнат кодексининг 208-модда 2-қисмига кўра, дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади. Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.

Меҳнат кодексининг 208-моддаси 2-қисми маъносидан келиб чиқиб, сизнинг ҳолатингизда 2023 йил 2 октябрь, агар ой якунлари бўйича ёки сизнинг ҳисобот даврингизда ишлаб берилган соатлар сони ҳисоб даври учун иш вақти нормасидан ошмаса, меҳнатга бир ҳисса миқдорида ҳақ тўлаш билан оддий иш куни саналади.

2023 йил октябрь ойида иш вақти нормаси беш кунлик иш ҳафтаси учун – 168 соат, олти кунлик иш ҳафтаси учун – 167 соат этиб белгиланган (2023 йил 23 декабрда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган иш вақти ҳисоб-китобига қаранг 23.12.2022 й. 01/00-05/12-11700-сон).

Эслатиб ўтамиз, иш вақти жамлаб ҳисобга олинганда иш вақтидан ташқари иш учун тўлов ҳар ой учун эмас, балки ҳисоб даври якунларига кўра амалга оширилади.

Шунинг учун, агар натижада бир ой ёки бошқа ҳисобот даври учун (ташкилотда белгиланган ҳисобот даврига қараб) сизнинг ходимларингиз белгиланганидан кўпроқ соат ишлаб берган бўлса, унда нормадан ортиқ ишнинг ҳар бир соати учун иш вақтидан ташқари иш сифатида камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади .

Ходимнинг хоҳишига кўра иш вақтидан ташқари иш учун оширилган ҳақ тўлаш ўрнига иш вақтидан ташқари ишлаб берилган вақтнинг давомийлигига мувофиқ келадиган қўшимча дам олиш вақтини бериш билан компенсация қилиниши мумкин .

Мисол

1. Ҳисобот даври бир ой бўлган ташкилотда

Ходим 2 октябрда ишлаш зарурати туфайли октябрь ойида 176 соат ишлаб берди.  Иш вақти нормаси – 168 соат. 

8 соатлик иш ишдан ташқари  иш деб ҳисобланади ва Меҳнат кодексининг 262-моддасига мувофиқ камида икки ҳисса миқдорида тўланиши ёки ходимга қўшимча дам олиш куни берилиши керак.

2. Ҳисобот даври уч ойлик бўлган ташкилотда

Ходим октябрь ойида 176 соат, октябрь–ноябрь–декабрь ойлари учун жами камида 496 соат ишлаб берди. Ҳисобот даври учун иш вақти нормаси – 503 соат.

Қўшимча иш соатлари йўқ ва 2 октябрдаги иш бир ҳисса миқдорида тўланади.