Декабрь ойидаги дам олиш ва байрам кунлари

preview

 

Амалиётчи-мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

Байрам муносабати билан 5 кунлик иш ҳафтасида ходимлар кетма-кет 3 календарь кун давомида дам олишади:

  • 8 декабрь, жума – байрам куни;
  • 9 декабрь, шанба – дам олиш куни;
  • 10 декабрь, якшанба – дам олиш куни.

6 кунлик иш ҳафтасида ходимлар дам оладиган кунлар:

  • 8 декабрь, жума – байрам куни;
  • 10 декабрь, якшанба – дам олиш куни.

6 кун ишлайдиганлар учун 9 декабрь, шанба –  иш куни (кўчириш ёки қўшимча дам олиш кунлари назарда тутилмаган).

 

2023 йил декабрь ойида иш вақти нормаси:

  • 5 кунлик иш ҳафтасида – 20 иш куни, 159 иш соати;
  • ҳафтасига 40 соат норма билан 6 кунлик иш ҳафтасида – 24 иш куни, 159 иш соати;
  • ҳафтасига 36 соатлик норма билан 6 кунлик иш ҳафтасида – 24 иш куни, 143 иш соати.

 

Эслатма учун
7 декабрь ишланмайдиган байрам куни арафаси бўлгани сабабли ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади .

 

Янги йил олдидан

Декабрь ойида Янги йил байрамлари олдидан ишни ташкил этишга тўхталадиган бўлсак, эътиборингизни қуйидагиларга қаратамиз:

  • 5 кунлик ва 6 кунлик иш ҳафтаси учун иш йили 29 декабрда тугайди;
  • 6 кунлик иш ҳафтаси учун 30 декабрь –  23.12.2022 й. ПФ-270-сон Президент Фармонининг 1-бандига мувофиқ қўшимча дам олиш куни ҳисобланади.

Бу кунларни Меҳнат кодексининг 187-моддаси бўйича бир соатга қисқартириш мумкин эмас, чунки бевосита Янги йил байрами арафаси саналмайди –
1 январь.

Ва фақат сменалар алмашадиган жадвал бўйича ишлайдиганларга 31 декабрь куни  имкони бўлган  ташкилотларда иш сменаси  камида бир соатга қисқартирилиши мумкин . Агар байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган (узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва ишлаб чиқариш жараёни шартларига кўра айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилиниши керак  .

Кейин-чи? Кейин эса – янги 2024 йил! Янги йилдаги иш режими ҳақида эса Президент расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармонни имзолагандан кейин ёзамиз.

Декабрь
Д С Ч П Ж Ш Я
        1 2 3
4 5 6 7* 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30** 31

 

байрам куни  
календарь бўйича якшанба  
календарь бўйича шанба  
6 кунлик иш ҳафтаси учун дам олиш куни  **
Қисқартирилган байрам арафасидаги кун  *

 

«Норма» эксперти

Валерия ЛЯНДРЕС тайёрлади